Қайднома

Қидирув

Златан Ибрагимович: «МЮ» рақиблари хато қилишини умид билан кутади

Златан Ибрагимович: «МЮ» рақиблари хато қилишини умид билан кутади

  17.01.2017 18:00
  0
  640
Златан Ибрагимович: «МЮ» рақиблари хато қилишини умид билан кутади

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибрагимович «қизил иблислар»нинг АПЛдаги ўрни ва рақиблари ҳақида фикр билдирди.

«Тасаввур қилиб кўринг, мавсум бошида «МЮ» йўқотган очколарни йўқотмаганида, биз  ҳозир мусобақа жадвалининг қаерида бўлардик?

Орада катта фарқ бор. Энди хар битта хато учун жавоб берамиз.

Кучли бешликдан анча орқада қолиб кетгандик, лекин айни пайтда яна натижаларимизни яхшилаяпмиз. Биз 2-ўриндаги жамоадан 5 очко ортда қоляпмиз, «Челси»дан эса 12та.

«Манчестер Юнайтед» аввалги ҳолига қайтди, энди рақибларимизнинг хато қилишларини умид билан кутамиз. Ўйлайманки, улар ҳам биз каби қаердадир очко йўқотишади. Жамоамизнинг эса ўзига бўлган ишончи янада ортиб бораверади», дейди Златан.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» АПЛнинг сўнгги турида «Ливерпуль»ни майдонида қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. «Қизил иблислар»нинг ягона голини 83-дақиқада Златан Ибрагимович киритди.

А.Эшонхонов



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz