Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» тайёргарликини давом эттиради

«Навбаҳор» тайёргарликини давом эттиради

  17.01.2017 18:07
  0
  568

Бугун куннинг иккинчи ярмида Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида тўпланган жамоамиз мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини бошлайди. Айни пайтда Қибрайда бошланган машғулотда бир неча кун олдин “Навбаҳор” аъзосига айланган сербиялик ҳужумчи Неманья Йованович ҳам иштирок этмоқда.

Шунингдек, ўтган мавсум иккинчи ярмини “Олмалиқ”да ўтказиб, жамоамизнинг декабрь ойидаги йиғинида қатнашган дарвозабон Акмал Ортиқов ҳам сафга қўшилди. Шу кунларда жамоа ихтиёрига янги ўйинчиларни етиб келиши кутилмоқда. Шу ўринда жамоамизда янги шифокор иш бошлаганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз. Олдинги йилларда Бекободнинг “Металлург” клубида иш юритган Бахтиёр Мирсагатов эндиликда “Навбаҳор”да фаолият олиб боради.
Навбатдаги босқич давомида учта назорат учрашувини ўтказиш режалаштирилган. Эртага “Қўқон-1912” жамоаси футболчиларимизга рақиблик қилади. Мазкур учрашув 18 январь куни соат 15.00да “Оқ-тепа” клубига қарашли ўйингоҳ майдонида бўлиб ўтади. Навбатдаги учрашувлар эса “Металлург” (21 январь) ва “Бухоро” (26 январь) жамоаларига қарши бўлиб ўтади.

Манба:  www.pfcnavbahor.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz