Қайднома

Қидирув

Златан Ибраҳимович: Погба юқори босимга дош бериши керак

Златан Ибраҳимович: Погба юқори босимга дош бериши керак

  17.01.2017 21:31
  0
  868
Златан Ибраҳимович: Погба юқори босимга дош бериши керак

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович яхши футболчилар доим босим остида ҳаракат қилишларини ва Погба бунга кўникиши кераклигани айтиб ўтди.

«Босим остида ўйнаш менга ҳузур бағишлайди. Погбага келадиган бўлсак, уни яхши билмайман шунинг учун бу саволга жавоб беришим қийин. Аммо ўйлайманки, унга ҳам босим билан ўйнаш ёқади, ундай бўлмаганда биз бундай юқори савияда ўйнай олган бўлмасдик.

Агар сиз юқори савияда ҳаракат қилмоқчи бўлсангиз, унда 24 соат босим остида бўлишга ўрганишингиз керак. Қанча яхши ўйнасангиз босим шунча ортиб бораверади. Биз бунга дош беришни ўрганишимиз керак. Погба юқори сифатли ўйин намоиш этади, бундай футболчиларда доим юқори босим бўлади», — дейди Ибраҳимович

Манба: www.fut.uz

 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz