Қайднома

Қидирув

«Олмалиқ»ўртоқлик ўйинида «Акжайик»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

«Олмалиқ»ўртоқлик ўйинида «Акжайик»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

  18.01.2017 09:23
  0
  581
«Олмалиқ»ўртоқлик ўйинида «Акжайик»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Кеча "Олмалиқ" Анталияда ўзининг дастлабки ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Жамоамизга Қозоғистоннинг "Акжайик" жамоаси спарринг рақиб вазифасини ўтади. Ёмғир остида кечган баҳсда футболчиларимиз ҳар томонлама рақибдан устунлик қилган ҳолда йирик ғалабани тантана қилишди. Биринчи таймнинг 19-дақиқасида Муҳаммад Исаев ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди. У бир уринишда рақиб посбонидан ҳам ўтган вазиятда унга нисбатан қўполлик ишлатилди. Забиҳилло Ўринбоев бу жарима тўпини дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди. Иккинчи таймдаги ўзгаришлар ўйин шиддатини янада оширди. 64-дақиқада Алибобо Раҳматуллаев узоқ масофадан жамоамизнинг иккинчи голи муаллифи бўлди. Орадан 5 дақиқа ўтиб Дилшод Жўраев ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Бу учрашувда жамоамиз сафида яна икки футболчи кўриниш берди. Иккинчи таймда хорватиялик марказий ярим ҳимоячи Йосип Солжич ва ҳужумчи Виктор Клишин ҳозирча жамоамизда кўрикдан ўтмоқда.
Дарвоқе, бугун жамоамиз аъзоси Владислав Касминин ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Жамоадошлари билан бирга у ўзига муносиб совға тақдим қилди. 

Учрашувда жамоамиз қуйидаги таркибда майдонга тушди.

Ўртоқлик учрашуви.
17 январь. Туркия, Белек.
"Олмалиқ" - "Акжайик" (Қозоғистон) 3:0
Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 19, Алибобо Раҳматуллаев 64, Дилшод Жўраев 69.
"Олмалиқ": Акбар Тўраев, Хуршид Мухторов, Шавкат Муллажонов, Владислав Касминин, Ислом Иномов, Алтимурот Аннадурдиев, Дилшод Жўраев, Игорь Йелич, Алибобо Раҳматуллаев, Муҳаммад Исаев, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Момчило Дулович, Йосип Солжич, Раҳматилло Бердимуродов, Шоҳназар Норбеков, Дониёр Усмонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Виктор Клишин, Ғуломҳайдар Ғуломов, Хуршид Ходжаев, Азизбек Суюнов, Мурод Ражабов.

Манба: www.fc-olmaliq.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz