Қайднома

Қидирув

Ҳамза Каримов «Нефтчи» аъзосига айланди

Ҳамза Каримов «Нефтчи» аъзосига айланди

  18.01.2017 09:44
  0
  594
Ҳамза Каримов «Нефтчи» аъзосига айланди

Фарғонанинг “Нефтчи” футбол клуби Олий лига-2017га тайёргарликни Тошкент шаҳрида олиб бормоқда.

Пойтахт йиғини бошланишидан аввал жамоа “Сўғдиёна”дан Музаффар Музаффаров ва “Навбаҳор”дан Акрам Баҳриддиновларни ўз сафига расман қўшиб олганини маълум қилгандик. Тошкент йиғин доирасида яна бир янги номга гувоҳи бўлишимиз мумкин.

Ўзининг “Насаф” жамоасидаги ишончли ўйинлари билан мухлисларга танилган тажрибали Ҳамза Каримов “Нефтчи” жамоаси машғулотларига келиб қўшилди.

Шунингдек ўтган мавсумни “Металлург”да ўтказган Саиджон Абдужабборов ҳам “Нефтчи” ихтиёрида эканлигини айтиб ўтиш мумкиндир. 

Бугун фарғоналиклар “Металлург”га қарши навбатдаги ўртоқлик баҳсида иштирок этишади. Ўйин “Чилонзор” стадионида соат 14:00да бошланади.

Манба: www.fcneftchi.uz   



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz