Қайднома

Қидирув

Ривалдо «Камп Ноу»да Бартомеу билан учрашди

Ривалдо «Камп Ноу»да Бартомеу билан учрашди

  18.01.2017 10:44
  0
  818

 

«Барселона» футбол клуби собиқ ярим ҳимоячиси Ривалдо Каталония жамоасининг уй стадиони - «Камп Ноу»га ташриф буюриб, кўк-анорранглилар раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда «Барселона» расмий сайти хабар берди.

Ривалдо клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу, вице-президент Жорди Местре ва раҳбариятнинг бошқа аъзолари билан «Барселона афсоналари» лойиҳасидаги доимий иштирокини муҳокама қилган. У Каталония жамоаси брендини бутун дунёда оммалаштириш мақсадида ташкил этилган.

«Мен «Камп Ноу» стадионига ҳар доим катта қувонч билан келаман. «Барселона»да беш йил ўйнадим ҳамда клуб тарихига кирдим. «Барселона» юрагимда доимо қолади. Президентга клуб учун исталган ишга тайёрлигимни билдирдим. Мен яхши спорт формасидаман ва ҳар куни машқларда иштирок этаман. Лойиҳа доирасида ташкиллаштириладиган учрашувларда қатнашишга тайёрман», - дея Ривалдонинг сўзларидан иқтибос келтиради Marca.

Маълумот учун, Ривалдо «Барселона» таркибида 1997-2002 йилларда тўп сурган бўлиб, жамоа билан икки бора Испания чемпионига айланган. Бундан ташқари, Европа суперкубоги ва Испания кубогини ҳам қўлга киритган.

 

Tribuna.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz