Қайднома

Қидирув

Грузия Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйини учун тайёргарликни бошлади

Грузия Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйини учун тайёргарликни бошлади

  18.01.2017 10:35
  0
  839
Грузия Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйини учун тайёргарликни бошлади

Грузия терма жамоаси Ўзбекистонга қарши бўладиган ўртоқлик ўйини учун тайёргарликни бошланди. Мураббийлар штаби ушбу йиғинга асосан Грузия чемпионатида иштирок этадиган футболчиларни таклиф этишди.

Владимир Вайсс шогирдлари 16-20 январь кунлари Тбилисида ташкил этиладиган йиғинда иштирок этиб, шундан сўнг БААга йўл олишади.

Грузия терма жамоаси 23 январь куни Ўзбекистон, орадан 2 кун ўтиб Иордания билан ўртоқлик ўйинларини ўтказишади.

Грузия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинлари учун таклиф этилган футболчилар рўйхати:

 

Дарвозабонлар: Роин Квасхвадзе ("Торпедо", Кутаиси), Омар Мигинеишвили ("Самтредиа"), Ото Гошадзе ("Сабуртало", Тбилиси)

Ҳимоячилар: Торнике Григалашвили ("Чихура", Сачхере), Тедоре Григалашвили ("Сабуртало", Тбилиси), Давид Хочолава ("Черноморец", Одесса), Георгий Регвиашвили ("Локомотив", Тбилиси), Лаша Шергелашвили ("Ригас", Латвия), Уча Лобжанидзе ("Атирау", Қозоғистон), Георгий Кимадзе ("Торпедо", Кутаиси), Жими Табидзе ("Гент", Бельгия)

Ярим ҳимоячилар: Теймураз Шония ("Динамо", Батуми), Георгий Гануграва ("Чихура", Сачхере), Олег Мамасахлиси, Бека Тугуши (иккиси ҳам "Торпедо", Кутаиси), Отар Китеишвили, Бачана Арабули, Саба Лобжанидзе, Георгий Папунашвили (барчаси "Динамо", Тбилиси), Георгий Хараишвили ("Сабуртало", Тбилиси)

Ҳужумчилар: Ладо Валишвии ("Атирау", Қозоғистон), Буду Зивзикадзе ("Самредиа")

 

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 20-23 январь кунлари БААда қисқа муддатли йиғин ўтказади.

Терма жамоамиз 21 январь куни Дания U23, 23 январь куни Грузияга қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.

Манба: www.stadion.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz