Қайднома

Қидирув

Фозил Мусаев «Жубило Ивата» аъзоси сифатида журналистларга таништирилди

Фозил Мусаев «Жубило Ивата» аъзоси сифатида журналистларга таништирилди

  20.01.2017 11:50
  0
  700
Фозил Мусаев «Жубило Ивата» аъзоси сифатида журналистларга таништирилди

Япониянинг “Жубило Ивата” жамоаси аъзосига айланган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Фозил Мусаев янги клуб сафида илк машғулотларини ўтказиб, япониялик журналистларга таништирилди.

Таништирув 19 январь, пайшанба куни клуб базасида бўлиб ўтди. Шундай кейин Фозил Мусаев жамоанинг барча футболчилари билан машғулотда иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги мавсумни Қаршининг “Насаф” клуби сафида ўтказган ярим ҳимоячи Япония клублари сафида тўп сурадиган ўзбекистонлик биринчи футболчи сифатида қайд этилди.

Маълумот учун, “Жубило Ивата” 1972 йилда ташкил этилган бўлиб, Япониянинг энг совриндор жамоалари рўйхатида учинчи ўринни банд этиб турибди. Жамоа уч марта (1997, 1999, 2002)  J-Лига, уч бора мамлакат Суперкубоги, икки бора Япония Кубоги, шунингдек, Император Кубоги ғолиби бўлган. 1999 йилда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби ҳисобланади.

Манба: www.the-uff.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz