Қайднома

Қидирув

«Реал» трансляция бўйича, «МЮ» чипта сотиш бўйича етакчи

«Реал» трансляция бўйича, «МЮ» чипта сотиш бўйича етакчи

  20.01.2017 12:28
  0
  566

Дунёга машҳур Deloitte консалтинг компанияси ҳафта бошида 2015/16 йилги мавсумларда энг кўп даромад қилган клублар рейтингини эълон қилганди. Унга кўра, 11 йиллик танаффусдан сўнг «Манчестер Юнайтед» пешқадамга айланиб, мана шу вақт давомида етакчилик қилган Мадриднинг «Реал» клубини учинчи ўринга тушириб юборганди.

Даромадларни сарҳисоб қилишда Deloitte футболчиларни сотишдан келиб тушадиган қўшимчаларни ҳисобга олмаган. Ҳомийлик тушумлари, телетрансляцияни сотиш масаласи ҳамда ўйин учун чиқарилган чипталардан кўрилган фойда бунда инобатга олинганди. Эндиликда компания уларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида тақдим этди

Телетрансляция тушуми

1. «Реал» — 227,7 млн евро, жами даромаднинг 37%и
2. «Манчестер Сити» — 215,8 млн евро, 41%
3. «Барселона» — 202,7 млн евро, 33%
4. «Ювентус» — 195,7 млн евро, 57%
5. «Арсенал» — 192 млн евро, 41%
6. «Челси» — 191,1 млн евро, 43%
7. «Манчестер Юнайтед» — 187,7 млн евро, 27%
8. «Ливерпуль» — 168,1 млн евро, 42%
9. «Рома» — 154 млн евро, 71%
10-11. «Бавария» — 147,6 млн евро, 25%
10-11. «Тоттенҳэм» — 147,6 млн евро, 53%

Чипта тушуми

1. «Манчестер Юнайтед» — 137,5 млн евро, жами даромаднинг 20%и
2. «Арсенал» — 133,6 млн евро, 29%
3. «Реал» — 129 млн евро, 21%
4. «Барселона» — 121,4 млн евро, 19%
5. «Бавария» — 101,8 млн евро, 17%
6. «Челси» — 93,2 млн евро, 21%
7. «ПСЖ» — 92,5 млн евро, 18%
8. «Ливерпуль» — 75,9 млн евро, 19%
9. «Манчестер Сити» — 70,2 млн евро, 13%
10. «Боруссия» Дортмунд — 61,1 млн евро, 22%

Ҳомийлик тушуми

1. «Манчестер Юнайтед» — 363,8 млн евро, жами даромаднинг 53%и
2. «Бавария» — 342,6 млн евро, 58%
3. «ПСЖ» — 305,3 млн евро, 58%
4. «Барселона» — 296,1 млн евро, 48%
5. «Реал» — 263,4 млн евро, 42%
6. «Манчестер Сити» — 238,8 млн евро, 46%
7. «Челси» — 163,1 млн евро, 36%
8. «Ливерпуль» —– 159,8 млн евро, 39%
9. «Зенит» — 145,8 млн евро, 74%
10. «Арсенал» — 142,9 млн евро

Манба: daryo.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz