Қайднома

Қидирув

Хесе Англияда давом эттириши мумкин

Хесе Англияда давом эттириши мумкин

  21.01.2017 01:35
  0
  667

"ПСЖ" яримҳимоячиси Хесе Родригес фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Испаниянинг Canarias 7 портали хабарига кўра, "Лас-Пальмас" Хесенинг ҳозирги маошининг 20 фоизини тўлай олиши мумкин, холос (йилига 2,8 млн евро). Бундан ташқари футболчи Испанияга қайтишда 700 минг солиқ тўлашни четлаб ўтмоқчи.

Шу сабабларга кўра, футболчининг Англияга кўчиб ўтиш эҳтимоли кўпроқ. Хесе мослашиш жараёни қийинлиги сабаб Англияга ўтишни унчалик хоҳламаган эди, аммо жамоа бош мураббийи Айтор Каранка билан суҳбатдан сўнг қарорини ўзгартирди.

Бундан ташқари, "Мидлсбро" "ПСЖ"нинг барча талабларини бажаришга ва футболчи маошини тўлиқ беришга тайёр. Футболчи ёзда бориб қўшилган парижликлар сафини тарк этишга жиддий қарор қилган.

Манба: sports.ru



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz