Қайднома

Қидирув

Конте дунёнинг энг кучли мураббийими?

Конте дунёнинг энг кучли мураббийими?

  20.01.2017 16:20
  0
  815

Туриннинг «Ювентус» клуби собиқ ҳужумяиси Фабрицио Раванелли дунёнинг энг яхши мураббийи ким деган саволга иккиланмасдан жавоб беришини айтиб ўтди.

«Мен Контени дунёнинг энг зўр мураббийи деб ҳисоблайман. Антонио муваффақиятларга эришишига ишонган ҳолда ҳаракат қилади. «Челси» унинг барча ишларга қанчалик юқори эътибор билан ишлаётганини кўриб турибман, чунки у ҳақиқий профессионал. Конте яхши тайёрланган ва ўз ишини яхши кўрадиган мураббий.

Қисқа вақт ичида у ўзининг лойиҳалари қанчалик мақсадли ғоялар эканини кўрсатиб бера олди. Антонио ўзининг ғоялари орқали футболчиларни ортидан эргашиштиришни яхши эпламоқда. Бу фақат бошланиши», — дея Раванеллининг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.

Конте бошчилигидаги «Челси» АПЛ 21 туридан кейин 52 очко тўплаган ҳолда жадвални бошқариб турибди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz