Қайднома

Қидирув

Ильяраменди ҳакамдан норози

Ильяраменди ҳакамдан норози

  20.01.2017 16:35
  0
  709

«Реал Сосьедад» яримҳимоячиси Асьер Ильяраменди Испания кубогидан ўрин олган «Барселона»га қарши ўйиндан сўнг ҳакамликдан норози бўлди. Marca хабарига кўра, футболчи бош ҳакам Хосе Луис Гонсалесни қўпол хатоларга йўл қўйганликда айблади.

«Яна шу воқеа такрорланмоқда. Агар Месси «Барселона» футболчиси бўлмаганида, майдондан четлатиларди. У менга жарима тўпини тепишимга тўсқинлик қилди. Испания чемпионати ўйинида ҳам шундай воқеа юз берганди. Тўғрисини айтсам, бундан чарчадик» - деди Ильяраменди.

Ильяраменди жарима зарбасини амалга оширмоқчи бўлганида, Месси тўпга яқинлашиб, унга ҳалал берди. Бироқ бош ҳакам уни огоҳлантирмади. Бу пайтга келиб Мессининг ҳисобида бир сариқ карточка бор эди.

Манба: championat.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz