Қайднома

Қидирув

ОЧЛ. «Локомотив»нинг рақиби «Ал Аҳли» «Ал Наср»ни мағлуб этди

ОЧЛ. «Локомотив»нинг рақиби «Ал Аҳли» «Ал Наср»ни мағлуб этди

  21.01.2017 13:32
  0
  582
ОЧЛ. «Локомотив»нинг рақиби «Ал Аҳли» «Ал Наср»ни мағлуб этди

Осиё чемпионлар лигасида "Локомотив" билан бир гуруҳдан жой олган "Ал Аҳли" кеча ғалабага эришди.

БАА чемпионатининг навбатдаги турини "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Наср"га қарши ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Бу ўйинда Эвертон Рибейро ва Аҳмад Халил томонидан киритилган голлар Козмин Олариу шогирдларига навбатдаги уч очкони тақдим этди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Ал Аҳли" ҳисобидаги очколар сони 32тага етди ва жамоа 2-ўринда бормоқда.

БАА чемпионати. 15-тур
АЛ АҲЛИ - АЛ НАСР 2:1
Голлар: Э.Рибейро, 40. А.Халил, 72 - Кембо-Экоко, 45.

"Ал Аҳли": Саиф Юсуф, Абдулазиз Ҳусайн, Абдулазиз Санқур, Аҳмад Халил (Волид Ҳусайн, 85), Эвертон Рибейро (Муҳаммад Сабил, 90), Ҳабиб Ал Фардан, Хамис Исмоил, Мажид Ҳассан (Исмоил Ал Ҳаммади, 61), Макете Диоп, Салмин Хамис, Волид Аббос.

«Локомотив» клуби матбуот хизмати



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz