Қайднома

Қидирув

Шанхайда зерикмаслик учун…

Шанхайда зерикмаслик учун…

  22.01.2017 06:37
  0
  1477
Шанхайда зерикмаслик учун…

Халк «тили»дан Шанхайда асқотувчи маслаҳатлар. Табиийки, янги мавсумда Хитой супер-лигасига нисбатан эътиборимиз янада ошади. Ахир футболимиз етакчиси Одил Аҳмедов ҳам Чин юртида тўп сурадиган бўлди. Қолаверса, унинг янги клуби - «Шанхай СИПГ» нафақат миллий чемпионат, балки ОЧЛда ҳам энг юқори чўққиларни кўзламоқда. Шанхайликлар шу мақсадда бир қатор кўзга кўринарли трансферларни амалга оширдилар. Хусусан, «Зенит»нинг собиқ юлдузи Халк ярим йилдан буён Хитойда фаолият юритмоқда. Кўринишидан, у қитъамизда сира зерикмаяпти, чоғи. Ҳарқалай, бразилиялик футболчи майдонда қувнаяпти, ўз олдига дўстларини жамлаяпти ва оёқ мушакларини бўрттиришни ҳам унутмаяпти. Хуллас, россиялик ҳамкасбларимиз унинг «тил»идан Шанхайда зерикмаслик учун нималар қилиш зарурлиги ҳақида баъзи маслаҳатларни ёзишди.

Майдонда барчани«бурдалаб» ташла...

Халк «Шанхай СИПГ» таркибига ўтган йил июнда қўшилди. Хитойда «Зенит»дан борган футболчини мухлислар оломони тантанали қарши олди. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди. Ахир Халк  «миллиардер» мамлакатга кўпмиллионли трансфер орқали қадам босди ва дарҳол маҳаллий лиганинг бош юлдузларидан бири мақомини олди. Халк шунга яраша, дебют ўйинининг 9-дақиқасидаёқ Хитой заминидаги голлари ҳисобини очди. Бироқ мухлислар унинг иккинчи ўйинини нақ 2 ой кутишди. Чунончи, бразилиялик баҳайбат йигит жароҳат сабаб, шунча вақт даволанди ва қайтиши билан «дубль» қайд этди. Умуман, Халк 8та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ёзиб қўйди. Эътиборли томони, у гол урганида, «Шанхай СИПГ» атиги бир марта ютқазди.

Дўстларингни атрофингга жамла...

Петербург-Шанхай йўналишидаги иккинчи трансфер тезда амалга ошди - Халк ортидан терапевт Эдуардо дос Сантос ҳам Хитойга етиб борди. Ноябрь ойида эса «Зенит»ни бошқарган Андре Виллаш-Боаш «Шанхай СИПГ» бош мураббийи сифатида иш бошлади. Рождество арафасида бразилиялик ёнига яна бир таниши етиб борди. Яъни Бразилия миллий жамоасидаги шериги Оскар Лондондан кўч-кўронини йиғиштириб, Шанхайга йўл олди. Энди эса Аксель Витцель ҳам Хитой пули олдида «Ювентус»га боғлиқ орзуларидан воз кечиб қўя қолди. Тўғри, у бошқа клубдан қўним топди, аммо барибир, Хитойда. Халк шунингдек, буёғига Одил Аҳмедов билан ҳам Россиядаги ҳаётини эслаши мумкин.

Мақсадларни келажакка қолдир...

Халкнинг жамоаси охирги мавсумда чемпионат турнир жадвалида 3-ўринни банд этди. Яъни учинчи пробали медаль билан кифояланди. Шанхайликлар ўз таркибида Алекс Тейшейра ва Жо каби бразилияликларни жамлаган «Жиангсу Сунин»дан 5 очкога орқада қолишди. Луиз Фелипе Сколари бошқарувида яна чемпионлик тахтига кўтарилган «Гуанжоу Эвергранд» ва «Шанхай» очколари ўртасидаги фарқ эса нақ 12тани ташкил этди. Халк ва «СИПГ»нинг Осиё ареналаридаги ишларига келсак, улар ОЧЛнинг чорак финалида тўхташди. Боз устига, илк ўйиндаги 0:0 ҳисобидан кейин жавоб учрашувида бўлажак ғолиб - «Чонбук Моторс» (Жанубий Корея»)дан чинакам «тарсаки» қабул қилиб олди - 0:5. Демакки, Виллаш-Боаш, Оскар ва Аҳмедов «Шанхай»га 2017 йилги мавсумда ҳар икки турнирда ғалаба қозониш учун керак. Табиийки, Халк учун ҳам уларнинг Шанхайда эканликлари айни муддао.

Оёқ мушакларингни бўрттир...

Бир қарашда, Халк учун энди машғулотларда ортиқча тер тўкиш шарт эмасдай. Йўқ, бу хато тушунча. Ҳар ҳолда, у шахсий физиотерапевти кўрсатмаларига биноан, ҳамон жиддий шуғулланяпти. Дейлик, бу мутахассис футболчининг оёғи остига улкан тўпни ташлайди-да ундан имкон қадар узоқроқ ва баландроқ сакрашни талаб қилади.

Таътил учун Таиландга бор...

Пхукетда қишки таътил. Халк Рождество арчасини айнан Таиландда безади. Қолаверса, оёғига қум солинган қопни боғлаган ҳолда, Тай соҳилларидаги пляжлар аро югурди. Хитой чемпионатининг янги мавсумига 4 март куни старт берилади. Бундан бир ой олдин эса шанхайликлар Осиё Чемпионлар Лигасининг ҳал қилувчи саралаш босқичи ўйинида майдонга тушишади. Қисқаси, Халк унгача дам олиш баробарида шуғулланишни ҳам унутмайди.

«ССФ» - И.РАҲИМОВ тайёрлади



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz