Қайднома

Қидирув

Икки юлдуз уйғунлиги (фотогалерея)

Икки юлдуз уйғунлиги (фотогалерея)

  21.01.2017 15:52
  0
  3046
Икки юлдуз уйғунлиги (фотогалерея)

Championat.com машҳур футболчи ва мураббийларнинг суратларини жамлаб, улардан ўзига хос коллажлар яратди. Шу тариқа Россия ва жаҳоннинг кўпчиликка нотаниш юлдузлари пайдо бўлди. Қуйидаги фотожамланма шу мавзуга бағишланади.

Леонид Викторович Черчесов - России термаси учун идеал мураббий

Россия термасидаги муаммоларни ушбу икки мутахассиснинг устунлик жиҳатларини жамлаган ҳолда бартараф этиш мумкин. Ажойиб тандем.

Артём Смолов - Россия термаси учун идеал ҳужумчи

Руслар бош жамоанинг олдинги чизиғидаги камчиликларни Смолов-Дзюба дуэтини бирлаштирган ҳолда бартараф этишга қарши эмаслар.

Виталий Владимирович Денисов - фамилия ва маҳорат уйғунлиги

Мустаҳкам таянч ярим ҳимоячиси ва бир ўйин давомида югуриб чарчамайдиган мудофаа вакили бирлашса, жаҳоннинг тенгсиз футболчиси тайёр-да!

Павел Монтекарлович Кокорин - Россиянинг бош маишатпарасти

Кокорин ва Мамаев ҳамма нарсани биргаликда амалга оширишади - уларнинг биргаликда тушган суратлари бисёр. Аммо мана бундай шедеврни ҳеч қаерда кўрмаганингиз аниқ.

Василий Игнашевич - ЦСКАнинг идеал ҳимоячиси

«Армиячилар» мудофаа чизиғини бу футболчиларсиз тасаввур қилиш қийин. Улардаги ҳамжиҳатлик суратга кўчганда, янада қизиқроқ юз ифодаси пайдо бўларкан.

Халк Жулиано - «Зенит» тарихидаги энг яхши бразилиялик

Бу футболчиларнинг бири питерликларни ҳайратга солиб, Хитойга йўл олди. Иккинчиси аста-секин клубга мослашмоқда. Халк ва Жулиано услуб жиҳатидан ҳам бир-бирларига яқинлар.

Массимо Аленичев - «Спартак»нинг идеал бош мураббийи

Ҳозирги «Спартак» кимга тегишли: Аленичевгами ёки Каррерага? Бу саволга жавоб ахтариш шартмас, шунчаки, Массимо Аленичевнинг кўзларига қаранг.

Валерий Георгиевич Мутко - РФИнинг идеал президенти

Мутко ва Газзаевни танқид қилавермай, уларнинг плюс томонларини бирлаштирган ҳолда РФИнинг янги президентига эга бўламиз.

Стивижи Глушаков - «Спартак»нинг мерсисайдлик сардори

Массимо Каррера Денис Глушаковни Стивен Жеррардга ўхшатди. Ким билади, балки россиялик футболчи «Ливерпуль» афсонаси каби ўз клубида афсонавий шахсга айланар...

Ласина Лав - ЦСКАнинг ёмон легионерлари орасида энг яхшиси

ЦСКА мухлислари Траорени ёқтиришмади, аксинча, Вагнер Лавни ҳамон ёрқин хотиралар билан эслашади. Умуман, ушбу футболчиларни бирлаштирган ҳолда ажо-йиб ҳужумчига эга бўлиш мумкин.

Диего Ерёменко - ўз ишининг устаси

Марадона ва Ерёменко - юксак иқтидор соҳиблари. Қўшимчасига уларни боғлаб турадиган жиҳатлар ҳам оз эмас.

Ростовлик уч бошли аждар

Ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Бердиев, Данильянц ва Кириченко триоси ҳар қайси рақибни енгишга тайёр. Ҳаттоки, Европа грандларини ҳам.

Манба: Championat.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz