Қайднома

Қидирув

Неманья Йованович: «Навбаҳор» билан бир йиллик шартнома туздим

Неманья Йованович: «Навбаҳор» билан бир йиллик шартнома туздим

  22.01.2017 09:39
  0
  722

Мавсумга тайёргарликни Тошкентда ўтказаётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бугун Бекободнинг “Металлург” клубига қарши навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Ушбу баҳсда бекободликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндан сўнг “Навбаҳор” ҳужумчиси Неманья Йованович ўз фикрларини билдирди.

“Металлург”га қарши қийин учрашувни ўтказган бўлсакда мағлубиятни қабул қилиб олдик. Бундай ўйинларда натижа муҳим эмас. Ўртоқлик баҳсларида асосан футболчиларнинг тайёргарлиги қандай эканлиги кўриб чиқилади.

Ҳозирча кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпмиз. Мавсумгача яна бир ярим ой вақт бор. Унгача оптимал формага кириб оламиз, деб ўйлайман. Кўпчилик билади ўтган йилги мавсумни “Қизилқум” жамоаси таркибида якунладим. 4-5 кун аввал “Навбаҳор” жамоаси билан 1 йиллик битимга имзо чекдим. Яқин кунларда “Бухоро” жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказамиз. Менимча шу билан янги мавсумга чиқиб кетсак керак”, - деди “Навбаҳор” футболчиси Неманья Йованович.

Манба: www.lochinlar.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz