Қайднома

Қидирув

Зидан «Реал» футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди

Зидан «Реал» футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди

  22.01.2017 10:06
  0
  715
Зидан «Реал» футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди

Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан «Малага»га қарши учрашув (2:1)дан сўнг жамоадаги жароҳат олганлар сони кўпайгани ҳақида айтиб ўтди.

«Модричда баъзи бир ноқулайликлар мавжуд. Умид қиламизки, унинг жароҳати унчалик жиддий эмас. Эртага тиббий кўрикдан ўтиши билан унинг жароҳатига оид маълумотларни билиб оламих.

Марселонинг жароҳати бироз жиддийроқ бўлиб у ҳам Модрич каби бугун тиббий кўрикдан ўтади.

Коэнтрау муаммолари давом этмоқда. Дам олиш кунларида Кастильядагилар ҳам яхши натижа кўрсата олишмади, балки улар таркибидан футболчи чақиришга мажбур бўлардим.

Данило кечаги машғулотларда ўзини ноқулай ҳис этди, шунинг учун унга дам олишга вақт бердик. Жароҳатларни енгишда давом этяпман. Олдинда ҳали кўп учрашувлар ўтказишимиз керак, хар доимгидек яна айтаман бизга хар битта футболчининг ўрни аҳамиятли», - дейди Зидан



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz