Қайднома

Қидирув

Максимилиан Фомин ҳам расман легионерга айланди

Максимилиан Фомин ҳам расман легионерга айланди

  22.01.2017 19:02
  0
  1769
Максимилиан Фомин ҳам расман легионерга айланди

Ўзбекистонлик ҳимоячи фаолиятини Уммон мамлакатида давом эттирадиган бўлди. Ўтган мавсум "Бухоро" сафида ўйнаган Максимилиан Фомин Уммоннинг "Саҳам" клуби билан шартнома тузди. Ўзбекистонлик футболчи янги клуби сафида ўртоқлик учрашувида майдонга тушишга ҳам улгурди.

Рақиб "Локомотив"нинг ОЧЛдаги гуруҳдоши "Ал Тавон" бўлди.  "Саҳам" 1972 йилда ташкил топган клуб бўлиб 2013 йил Уммон чемпиони бўлган. Икки бор "Султон Қабус" кубоги, 2 марта Уммон Суперкубоги соҳибига айланган. 
"Саҳам" 2017 йилги ОФК кубоги гуруҳ босқичида иштирок этади. Жамоа "C" гуруҳида "Ал Виҳдат", "Ал Муҳаррақ" ва "Нажма" клублари билан бирга ўйнайди.   

Манба: www.championat.asia



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz