Қайднома

Қидирув

Назорат ўйинида терма жамоамиз мағлуб бўлди, энди навбат Грузия термасига...

Назорат ўйинида терма жамоамиз мағлуб бўлди, энди навбат Грузия термасига...

  22.01.2017 19:08
  0
  947
Назорат ўйинида терма жамоамиз мағлуб бўлди, энди навбат Грузия термасига...

Олдин маълум берганимиздек, бугун Самвел Бабаян шогирдлари Дания ёшлар(U23)термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. 

БААнинг Дубай шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дания U23 термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 1:2 ҳисобида ютқазди.

Дубайдаги The Sevens стадионида бўлиб ўтган учрашувда ҳар иккала терма жамоа ҳам ёшартирилган таркибда ҳаракат қилишди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи таймда дастлаб, Жамшид Искандеров ҳисобни очган бўлса, ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганда Дания термаси футболчилари кетма-кет иккита тўп киритиб якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги терма жамоа 23 январь куни шунингдек, Грузия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Ўртоқлик ўйини.

Дубай. The Sevens стадиони.

Ўзбекистон – Дания U-23 – 1:2.

Гол: Ж. Искандеров.

Ўзбекистон: И. Нестеров, Ш. Муҳаммадиев, В. Козак, Р. Ашурматов, А. Мерзляков, С. Қутибоев, А. Исматуллаев, Д. Ҳамдамов, С. Мирзаев, Ж. Машарипов, Ш. Норҳонов.

Дания: Андреас Хансен, Андреас Максо, Патрик Бангаард, Маркус Ингвардсен, Роберт Сиков, Фредерик Борстинг, Расмус Кристенсен, Паскаль Грегор, Йенс Якоб Дёр Томассен, Каспер Юнкер, Микаель Деслер.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz