Қайднома

Қидирув

«Ребята, давайте жить дружно»

«Ребята, давайте жить дружно»

  23.01.2017 10:18
  0
  880
«Ребята, давайте жить дружно»

Мақолани бундай номланиши кимгадир эриш туюлиши мумкин. Лекин бу менга, фақатгина ўша машҳур «Леаполд» мултьфилимидаги унутилмас иборани эслатади. «Болалар, келинглар дўст иноқ бўлиб яшайлик». Мен ҳар хил фикрлар орқали «Навбаҳор» ўйинларини таҳлил қилмоқчи, ёки бўлмасам танқид қилиш фикридан йироқман, аксинча бугун батамом бошқа мавзу. Қуйидаги фикрларим кимларгадир ёқмаслиги мумкин. Аммо, халқимизда ажойиб бир мақол бор: «Эгри туриб тўғри гапир».

Мана кўп йиллар ўтса ҳам Наманган футболи олдинга силжиш ўрнига ортга қараб кетмоқда. Жамоадаги мураббийларнинг қўнимсизлиги, ҳар мавсумда футболчиларнинг алмашиши бунга асосий сабаблигини ҳаммамиз яхши биламиз. Аммо ушбу қўнимсизликнинг сабаби нимада? Айрим ишқибозлардан узр сўраган ҳолда шуни айтмоқчиманки, бу мухлисларимизнинг ўта талабчан эканликларидан эмасми? Бу билан ҳамма айбни мухлисларда деган фикрдан йироқман, коса тагида ним коса деганларидек, бироз бўлсада ишқибозлардан оғирроқ бўлишларини сўрардим.

Кўп ҳолларда мураббийларнинг алмашуви мухлисларнинг норозилиги эвазига бўлганини гувоҳи бўламиз. Раҳбарларга ёзма равишда бўлган мурожаатлар эвазига мураббийлар алмаштирилади, табиийки бунинг сабаби ўлароқ жамоа таркиби ҳам янгиланади, сўнгра янги раҳбар, янги мураббий ва янги футболчилар йиғилади. Бу ҳам бўлса бир мавсумга нари борса икки мавсумда яна норозилик - нима эмиш жамоага маҳаллий мутахассис керак. (Барака топгур сиз билан бизни ишимиз мухлислик қилиш, шундай экан келинг ҳамма ўзини ишини қилсин.)

2013 йилги мавсум якунига кўра «Навбаҳор» Мустафо Байрамов қўл остида 11-поғонани банд этди. Шундан сўнг 2014-йилги мавсум бошида "Лочинлар" бошқарувига Бахтиёр Аъзамович келди. Ашурматов бошқарувда бўлганида наманганликлар ўйини яхши томонга ўзгарганди, Пешқадамлар билан ўйинда муносиб каршилик, асосийси бизда, мухлисларда жамоамиз элитадан тушиб кетмасмикин деган ҳадик йўқ эди. Қолаверса, ушбу мураббий қўл остида жамоамиз иккита мавсумни еттинчи ва саккизинчи ўринларда якунлашди. Тўғри бу мақтанишга арзимас, аммо нисбатан яхши эди. 

Бахтиёр Ашурматов жамоа мухлислари билан бўлган учрашувда дастлабки икки мавсумда ўзи учун имконият берилишини сўраб, учинчи мавсумдан жамоани рақобатбардош ҳолга келтиришини айтганини эшитганмиз. Айнан ўша икки мавсум ўтиб мураббий ваъда қилган онлар яқинлашганда , бир гуруҳ ишқибозлар вилоят ва клуб рахбарларига чиқиб, унинг ўрнига айнан Рашид Ғофуровни олиб келиш таклифин киритишди, ва бу амалга ошди хам. Тўғри улар «Навбахор»га ёмонлик тилашмаган, бироқ қош куяман деб кўз чиқарилди.

Кутилганидек Рашид Ғофуров бошқарув постига келди, яна жамоа таркиби ўзгартирилди. Бирин кетин футболчилар йиғилишди. Ғофуровда хам Ашурматов каби бош мураббий сифатида дебют мавсум бўлганлиги учун вазифа қийин кечиши кутилганди. Шундай булсада у, селекция ишларида астойдил изланди. «Навбахор»нинг муваффақиятлари йулида астойдил харакат қилди, аммо бу хам мухлисларни қониқтирмади. Тўғри мавсум «Навбаҳор» учун омадсиз бошланганини хисобга олсак мухлисларнинг хавотирланиши табиий. Аммо жамоамизнинг кўплаб уйинларини бевосита стадиондан туриб кузатган бўлсамда, мавсум бошидаги датлабки икки турни, «Локомотив» ва «Нефтчи»га бой берилган ўйинларни эслатиб ўтмоқчиман. 

Туғрисини айтганда Биринчи турда «Локомотив»га қарши майдонга тушган вакилларимиздан ғалабани кутмагандик хисоб, боиси Темирйўлчилар билан Лочинларни хар томонлама таққосламанг, таркиб борасида хам, ўйинчиларнинг салохияти дейсизми ва энг мухими молиявий жихатдан хам, Пойтахтликлар устун эди. Шундай бўлсада вакилларимиз рақибларига осонликча ғалабани тортиқ қилишмадику.
Фарғонадаги ўйин борасида хам шундай дейиш мумкин. Учрашув давомида назоратни қўлига олиб, бир қатор хавфли вазиятлар эвазига рақибларини шошириб қўйган «Навбахор»чилар, химоячи ва дарвозабоннинг бир бирини тушунмай қилган хатолари эвазига битта топ фарқи билан енгилишганди. Аммо ўйин борасида эмас. Тўғри футболда натижа мухим, бироқ сабир қилинганда натижа хам бўлармиди.

Бу сафар хам талабчан мухлисларимиз жим туришмади. Уларнинг саййи харакатлари билан олтита тур ўтиб Рашид Ғофуровга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Ундан сўнг бошқарувни кўлига олган Волков хам мавсум ярмида бўшатилиб, ўрнига Рустам Дўрмонов ва Равшан Бозоров деган кимсалар келди. Уларни камситмаган холда шуни айтмоқчиманки, бу икки мураббий олий лига савиясидаги мураббий эмасди. Амалда хам бу ўз исботини топди. «Навбахор»нинг ахволи шунчалар ёмон булиб колганидан, клуб тарихида биринчи марта элитадан тушиб кетишга шунчалар якинлашгандики, буни ёмгирдан қочиб дўлга тутилиш десак муболаға бўлмайди... 

2011-йил Косонсойда бўлиб ўтган «Навбахор» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги ўйинда Рашид Ғофуров билан сухбатлашганимда, унга айнан шундай савол бергандим. - «Агар «Навбахор»да мураббий сифатида ишлаш имкони туғилса, бунга муносабатингиз қандай булади»? шунда Ғофуров - «Наманганлик мухлислар жуда талабчан, бу ерда ишлаш бир мунча қийин, аммо бундай имконият туғилса қўлимдан келганича харакат қилиб футболчи сифатида «Навбахор»да эришолмаган ютуқларимга мураббий сифатида эришишга интилардим» дея жавоб қилганди. Булар мақола ёки интервю учун берилган саволлар эмасди, шунчаки икки инсонниг самимий сухбати эди. Уйлашимча Рашид Ғофуровга мавсум охиригача имкон берилганида вазият бундан анча яхши буларди. 

Юқоридаги мавзуга қайтадиган бўлсак, Бозоров ва Дўрмонов қўл остида жамоамиз қандай ботқоғга ботгани эслатиш шартмас назаримда.
Рахбарларнинг саййи харакатлари билан «Навбахор»га жалб қилинган Илхом Мўминжонов футболчиларни рухлантириб жамоани олий лигада олиб қолишга ўз хиссасини қўшди. Тўғри бу вазиятда парда ортидаги, Наманган футболига бефарқ бўлмаган инсонларнинг мехнатлари меваси бор, бунинг учун уларга кўплаб «Навбахор» мухлислари номидан миннаддорчилик билдираман. 

Юқоридаги фикрларни кўпчилик билгалиги учун хам, нима учун буларни буларни эслатди дея ўйлашайотгандир. Ана энди Мақолани ёзишимга туртки бўлган воқеа билан ўртоқлашмоқчиман. Ушбу вазиятда исимларни ошкор қилмасликни жоиз деб билдим. Яқинда мухлисларимиздан бири, Илхом Муминжонов мураббийлар штабидан бир мураббийни четлаштирганини, бу вазияга улар қаршиликларини, шунинг учун рахбарлар билан учрашиб, уларга тасир ўтказган холда ўша мураббийни жамоада олиб қолмокқи эканликларини айтиб қолди. Қизиқ, бу қанчалар тўғри қарор?! Бундай инсонларга, бир савол билан мурожаат қилмоқчиман. Ўйлаб кўринг, сизни бир корхонага рахбар қилиб тайинлашди, барча жавобгарлик ва масулият сизнинг бўйнингизда, бировларнинг тасири ва аралашиши билан вазифангизни бажара олармидингиз?! Албатда йўқ!!! Шундай экан илтимос, мухлис мухлислигини қилсин, мураббий мураббийлигини. Зеро уларга имконият бермасдан туриб, натижа талаб қилиш ахмоқгарчиликдан бошқа нарса эмас.
Гувохи бўлайотганимиздек Муминжонов таркиб тузишда бор махоратини ишга солиб, имкон даражасида жамоани шакиллантиришга харакат қиляпди, бу ишларда унга омад тилаб чиндилдан мухлислик қиламиз деган умиддаман.

Юқоридаги фикрларим кимгадир ёмон тасир қилишини хохламайман, шунчаки бундан хулоса чиқазайлик. Зеро «Навбахор» бизнинг жамоа. Шундай экан «Болалар келинглар дўст иноқ бўлиб яшайлик. 

Баҳодир Аҳрормирзаев

Манба: www.lochinlar.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz