Қайднома

Қидирув

Бундеслига: 17-тур шарҳи ва тўлиқ жадвал

Бундеслига: 17-тур шарҳи ва тўлиқ жадвал

  23.01.2017 10:23
  0
  581
Бундеслига: 17-тур шарҳи ва тўлиқ жадвал

Германия чемпионати ҳам қишки танаффусдан қайтди. Турнир жадвали пешқадами - «Бавария» қайтишни ғалаба билан нишонлади. Мюнхенликларнинг «Фрайбург» майдонида қийналишлари тахмин қилинганди. Улар амалда ҳам мезбонларни енгишда баъзи муаммоларга дуч келишди. Учрашувда мюнхенликлар ҳужумчиси Роберт Левандовски «дубль»га эришди. Польшалик футболчи аввалига биринчи бўлим охирларида гол урди, кейин ўйиннинг сўнгги дақиқасида якуний натижага «имзо» чекди - 2:1.

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳам сафардан 3 очко олиб қайтди. Томас Тухель шогирдлари муаммолар гирдобидаги «Вердер»ни айнан 2:1 кўринишида  мағлубиятга учратишди. Шунингдек, «Бавария»нинг энг яқин таъқибчиси «Лейпциг» ҳам ўз ҳисобини навбатдаги 3 очко билан бойитди. «Қизил буқалар» ўз майдонларида «Айнтрахт»ни 3та жавобсиз гол билан «сийлашди».

«Хоффенхайм»нинг мағлубиятсиз одими давом этмоқда. Зинсхаймликлар бу сафар «Аугсбург» майдонида меҳмон бўлиб, 2та гол эвазига 3 очко олишди. Айтиш жоиз, жорий мавсум кучли бешликка кирувчи чемпионатларда биргина шу жамоа ҳали мағлубият кўчасига кирмади.

20 январь

ФРАЙБУРГ-БАВАРИЯ-1:2 (1:1)

Фрайбург. 24000 томошабин.

Голлар: Хаберар (4) - Левандовски (35, 90).

Бавария: Нойер, Лам, Мартинес, Хуммельс, Алаба (Бернат, 71), Хаби Алонсо, Видаль (Киммих, 55), Роббен, Мюллер, Дуглас Коста (Рибери, 71), Левандовски.

21 январь

АУГСБУРГ-ХОФФЕНХАЙМ-0:2 (0:0)

Аугсбург. 24515 томошабин.

Голлар: Вагнер (47), Крамарич (64).

Хоффенхайм: Бауманн, Зюле, Фогт, Хюбнер, Руди, Цубер, Окс (Крамарич, 46), Демирбай (Шер, 74), Амири (Полянски, 87), Ут, Вагнер.

ДАРМШТАДТ-БОРУССИЯ М.-0:0

Дармштадт. 17400 томошабин.

ВЕРДЕР-БОРУССИЯ Д.-1:2 (0:1)

Бремен. 42100 томошабин.

Голлар: Бартельс (59) - Шюррле (5), Пишчек (71).

Боруссия Д.: Вайденфеллер, Пишчек, Папастатопулос, Гинтер, Шмельцер (Дурм, 46), Вайгль, Пулишич, Кастро (Геррейру, 70), Кагава, Шюррле, Ройс (Дембеле, 70).

Четлатиш: Дробни (39, В.).

ВОЛЬФСБУРГ-ГАМБУРГ-1:0 (0:0)

Вольфсбург. 30000 томошабин.

Гол: Гомес (83).

Четлатиш: Экдаль (33, Г.).

ШАЛЬКЕ-ИНГОЛЬШТАДТ-1:0 (0:0)

Гельзенкирзен. 58004 томошабин.

Гол: Бургшталлер (90}2).

РБ ЛЕЙПЦИГ-АЙНТРАХТ-3:0 (2:0)

Лейпциг. 42558 томошабин.

Голлар: Комппер (6), Вернер (45}4), Вальехо (67-авт.).

РБ Лейпциг: Гулачи, Бернардо, Орбан, Комппер, Хальстенберг, Ильзанкер (Берк, 70), Демме, Забитцер, Кейта, Поульсен (Зельке, 62), Вернер (Кайзер, 80).

Четлатиш: Градецки (3, А.).

22 январь

Байер-Герта-3:1 (2:1)

Леверкузен. 26904 томошабин.

Голлар: Топрак (12), Чалханоглу (36-пен., 88) - Штокер (44).

Байер: Лено, Топрак, Драгович (Та, 8), Венделл, Хенрихс, Кампль, Баумгартлингер, Брандт (Меҳмеди, 75), Белараби (Хавертц, 84), Чалханоглу, Эрнандес.

Майнц-Кёльн-0:0

Майнц. 29314 томошабин.

 

Т/Р

Ж

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1

 БАВАРИЯ

17

13

3

1

40-10

42

2

 ЛЕЙПЦИГ

17

12

3

2

34-15

39

3

 ХОФФЕНХАЙМ

17

7

10

0

30-17

31

4

 БОРУССИЯ Д

17

8

6

3

37-20

30

5

 ГЕРТА

17

9

3

5

25-19

30

6

 АЙНТРАХТ Ф

17

8

5

4

22-15

29

7

 КЁЛЬН

17

6

8

3

21-15

26

8

 БАЙЕР

17

7

3

7

26-25

24

9

 ФРАЙБУРГ

17

7

2

8

22-29

23

10

 ШАЛЬКЕ 04

17

6

3

8

21-19

21

11

 МАЙНЦ

17

6

3

8

26-30

21

12

 ВОЛЬФСБУРГ

17

5

4

8

16-24

19

13

 АУГСБУРГ

17

4

6

7

13-19

18

14

 БОРУССИЯ М

17

4

5

8

15-25

17

15

 ВЕРДЕР

17

4

4

9

21-36

16

16

 ГАМБУРГ

17

3

4

10

14-32

13

17

 ИНГОЛЬШТАДТ

17

3

3

11

14-28

12

18

 ДАРМШТАДТ

17

2

3

12

11-30

9

 

Тўпурарлар:

Обамеянг (Боруссия Д.) - 16та

Левандовски (Бавария) - 14та

Модест (Кёльн) - 13та...

 

Келгуси ўйинлар:

27 январь (жума)

00:30       Шальке-Айнтрахт

28 январь (шанба)

19:30       Вердер-Бавария

19:30       Вольфсбург-Аугсбург

19:30       Дармштадт-Кёльн

19:30       Ингольштадт-Гамбург

19:30       РБ Лейпциг-Хоффенхайм

22:30       Байер-Боруссия М.

29 январь (якшанба)

19:30       Фрайбург-Герта

21:30       Майнц-Боруссия Д.

 

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Карло Анчелотти («Бавария» бош мураббийи): - Кучли ва тажовузкор рақибга қарши мураккаб ўйин. Биринчи бўлимда кўнгилдагидек ҳаракат қилолмадик. Аммо менга футболчилардаги ғалабага нисбатан ишонч ва ирода ёқди. Шунинг учун ҳам устун келдик, менимча. Натижадан қониқишимиз керак, аммо кўрсатган ўйинимиз сифатидан эмас.

Томас Тухель («Боруссия» Д. бош мураббийи): - Иккинчи бўлимнинг илк 15 дақиқаси омадсиз кечди ва биз кераксиз гол қўйиб юбордик. Лекин ғалабани барибир, ўз томонимизга оғдира олдик. Тан оламан, ҳозирча ўйинимизда мувозанат унчалик яхши эмас. Яъни барқарорлик кўзга ташланмаяпти. Аммо бу ҳолат бугунги ғалабадан қувонмаслигимизга асос бўлолмайди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz