Қайднома

Қидирув

«А» СЕРИЯСИ 2017/18

Максимилиан Фомин Уммоннинг «Саҳам» клуби билан шартнома имзолади

Максимилиан Фомин Уммоннинг «Саҳам» клуби билан шартнома имзолади

  23.01.2017 12:36
  0
  311
Максимилиан Фомин Уммоннинг «Саҳам» клуби билан шартнома имзолади

Ўтган мавсумни “Бухоро” клубида ўтказган ўзбекистонлик ҳимоячи Максимилиан Фомин ўз фаолиятини Уммонда давом эттиради. 23 ёшли футболчи “Саҳам” клуби билан шартнома имзолади.

Максимилиан Фомин янги клуби сафида Саудия Арабистонининг “Ал-Тавон” жамоасига қарши назорат ўйинида майдонга ҳам тушганди.  

“Саҳам” 1972 йилда ташкил топган. Жамоа 2013 йили Уммон чемпиони бўлган эди. Шунингдек, мазкур клуб икки карра Уммон Суперкубоги соҳибига саналади.

Айни вақтда “Саҳам” Уммон чемпионати 13-туридан кейин 18 очко тўплаган ҳолда 14 жамоа орасида 6-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, Максимилиан Фомин 1993 йилнинг 21 сентябрь куни таваллуд топган. У фаолияти давомида Тошкентнинг “Пахтакор” (2013–2014), Самарқанднинг “Динамо” (2015) ва “Бухоро” (2015–2016) клубларида тўп сурган.  Бундан ташқари, Фомин Ўзбекистон U-20  ва Ўзбекистон U-23 терма жамоалари шарафини ҳимоя қилан. 

Манба: www.the-uff.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

ЖЧ-2018 расмий тўпи – Telstar 18 тақдим қилинди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.