Қайднома

Қидирув

Омадли дебют

Омадли дебют

  23.01.2017 14:44
  0
  688

Ҳамюртларимиз Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедовнинг янги клуби - «Сайлия» Қатар Юлдузлар лигаси 17-турида «Умм Салал»га қарши майдонга тушди. Мазкур учрашувда ҳар икки легионеримиз дебют қилди. Яъни Абдухолиқов 14 ва Шоаҳмедов 44-рақам остида ҳаракатланди. Муҳими, якунда «Ал-Сайлия» 1:0 ҳисобида зафар қучди. Эътиборли томони, жамоага ғалаба келтирган ягона гол айнан Темурхўжа Абдухолиқов номига ёзилди. У 30-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди. Айни пайт «Ал-Сайлия» 18 очкога эга ва турнир жадвалида 9-ўринни банд этиб турибди.

Қатардаги яна бир ҳамюртимиз Санжар Турсунов эса «Ал-Ҳурайтият»нинг ўз майдонида «Ал-Хор»га қарши кечган учрашувида тўлиқ вақт тўп сурди. Бироқ унинг жамоаси 0:2 ҳисобида енгилди. «Ал-Ҳурайтият» шу мағлубиятдан сўнг 11-ўринга тушди. Жамоа 17та ўйин­да 15 очко олган, холос.

«Ал-Жаиш» ҳам 17-тур ўйинини ўз майдонида ўтказди. Жамоа сафидаги Сардор Рашидов «Ал-Райан» билан баҳсда 90 дақиқа ўйнади. Ҳисоб эса салбий кўриниш олди - 1:4.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz