Қайднома

Қидирув

Истомин ўз ҳисобини 220 000 АҚШ долларига бойитиб олди

Истомин ўз ҳисобини 220 000 АҚШ долларига бойитиб олди

  23.01.2017 21:20
  0
  1081
Истомин ўз ҳисобини 220 000 АҚШ долларига бойитиб олди

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Australian open мусобақасининг 4-босқичига етиб бориб, бугун болгариялик Григор Димитровга имкониятни бой берди.

Хўш, "улкан тож" туркумига кирувчи турнирнинг нимчорак финалигача етиб келган ҳамюртимиз қанча даромад ва қанча рейтинг очкоси ишлади?

Ўзбекистонлик теннисчи Осиё-Океания плей-офф босқичи ғолиби сифатида "wildcard"га эга бўлиб, турнирни асосий тўрдан бошлади. У дастлаб хорватиялик Иван Додигни, иккинчи босқичда жаҳоннинг иккинчи ракеткаси Новак Жоковични, учинчи ўйинда эса испаниялик Пабло Каррено Бустани мағлуб этишга муваффақ бўлди. Афсуски, 4-босқич баҳсида жароҳат Истоминга тўла куч билан ўйнаш имконини бермади.

Натижада, Денис Истомин Австралиядаги мусобақа орқали ўз ҳисобини 220 000 АҚШ долларига бойитиб олди. Денис чорак финалга чиққанида, бу сумма 440 000га етарди.

Ҳамюртимиз ҳисобига 180 рейтинг очколари қўшилди. Бу орқали Истомин АТР рейтингида кучли юзталикка киришга муваффақ бўлади. У ўз очколарини тахминан 678тага етказиб, 80-90-ўринларга оралиғига жойлашади.

Манба: stadion.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz