Қайднома

Қидирув

Терма жамоамизнинг БААдаги йиғини якунланди

Терма жамоамизнинг БААдаги йиғини якунланди

  24.01.2017 11:48
  0
  740
Терма жамоамизнинг БААдаги йиғини якунланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида БААнинг Дубай шаҳрида 21–24 январь кунлари ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказди.

Йиғин доирасида Ўзбекистон терма жамоаси иккита ўртоқлик ўйинини ўтказди. Дастлаб ёшартирилган таркибда ҳаракат қилган Самвел Бабаян шогирдлари Дания U-23 термаси 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.  Иккинчи ўйинда эса терма жамоа Грузия билан 2:2 ҳисобида жанговар  дурангни қайд этди.

Терма жамоага жалб этилган “Пахтакор” футболчилари БААда йиғинини давом эттираётган жамоадошлари сафига бориб қўшлиди. Қолган футболчилар бугун Тошкентга қайтиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босчиқи навбатдаги — 6-турини 23 март куни Сурияга қарши сафарда ўтказади.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турибди. Эрон 11 очко билан биринчи, Жанубий Корея эса 10 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz