Қайднома

Қидирув

Фозил, бўшашма зинҳор

Фозил, бўшашма зинҳор

  24.01.2017 21:01
  0
  2165
Фозил, бўшашма зинҳор

Рости, Фозил Мусаевнинг Япония клуби билан шартнома тузишини кўпчилик кутган эмасди. Буни футболимиз, аниқроғи, агентларимиз ютуқларидан бири сифатида эътироф этиш мумкин. Ҳа, япон лигаси АПЛ ёки примеро эмас. Аммо биз учун янги мактаб эканлиги ҳам айни ҳақиқат. Фозилнинг «кунчиқар юрт» миллий чемпионатида ўйнашидан аввало, терма жамоамиз манфаатдор, менимча. Фақат, бош мураббий Самвел Бабаян унга қачон ва қайси ҳолатда ишонч билдиришни аниқлаб олса, бас. Биламизки, айни пайт бизда ярим ҳимоя чизиғи нисбатан кучли. Ҳарқалай, ўрта бўғинда дарвоза, ҳимоя ва ҳужумдаги каби муаммолар яққол кўзга ташланаётгани йўқ. Бироқ бу ярим ҳимояга янгиликлар олиб кириш ортиқча эканлигини англатмайди. Зеро, рақиблар ярим ҳимоячиларимизни қандай ҳаракатланишларини етарлича ўрганишган. Шу маънода айтсак, Мусаев керакли пайтда «сирли тулпор» вазифасини бажариши мумкин. Тўғри, у аввало, янги клуби - «Жубило Ивата»да ўзини кўрсатиши ва доимий ўйин амалиётига эга бўлиши зарур. Демак, унга ҳозирча омад тилаймиз. Фозил, сенга  Японияда юзингни ёруғ қилиб, футболимиз обрўсини кўтариш насиб этсин.

Даврон ДОМЛАШАЕВ, Косон тумани.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz