Қайднома

Қидирув

Агуэро кетишга тайёр, шекилли

Агуэро кетишга тайёр, шекилли

  25.01.2017 13:46
  0
  1311
Агуэро кетишга тайёр, шекилли

Аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэронинг  «Манчестер Сити» билан хайрлашиш эҳтимоли ошяпти. Yahoo! Sportнинг хабар беришича, бош мураббий Хосеп Гвардиола ҳам агар манфаатли таклиф тушса, уни қўйиб юборишга рози.

Испаниялик мураббийнинг фикрича, «Кун» гарчи 22та ўйинда 18та гол урган бўлсада, жамоада йўлга қўйилган янги услубга мос келмаяпти. Боз устига, ҳужумчи мушак жароҳатига мойил.

Шу нарса унинг муҳим ўйинларда майдонга тушишига тўсқинлик қилиши мумкин. Қолаверса, жамоа раҳбарияти футболчининг интизомидан қониқмаяпти. Аслида Агуэро АПЛда энг кўп маош олувчи футболчилардан бири ҳисобланади.

Клуб уни сотиш орқали харажат миқдорини анча камайтириш имкониятига эга. Гвардиоланинг айтишича, яқиндагина «Сити» сафига қўшилган Габриэль Жезус аргентиналик голеадор ўрнини бемалол босишга қодир.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz