Қайднома

Қидирув

Дидье Дрогба Австралия клубига ўтишни истамади

Дидье Дрогба Австралия клубига ўтишни истамади

  25.01.2017 09:41
  0
  537

38 ёшли ҳужумчиси Дидье Дрогба Австралиянинг «Мальбурн Соуз» клуби билан шахсий шартнома бўйича келишиб олганди, бироқ музокараларнинг сўнгги қисмида у таклифга рад жавобини берган.

«Мальбурн Соуз» футболчининг Австралия чемпионати – А-лигада иштирок этиши бўйича барча ҳужжатларни тайёрлаб уни тақдим этишга улгурганди. Бироқ АФФ билан ҳужжатлар борасидаги бюрократик масалалар сабаб бўлиб бу иш кечикиб кетган. Бироқ янги ташкил қилинган клубнинг лигада тўлақонли аъзо сифатида қатнашиши учун фақатгина 2018/19 йилги мавсумдан рухсат берилгани учун ҳам бу масалада турли саволлар юзага келган.  

«Биз Дрогба билан шартнома имзолашга жуда яқин келгандик. Шартноманинг барча асосий деталлари бўйича келишиб бўлгандик, аммо А лигада иштирок этиш учун бир йил давомида ўйнай олмаслигимиз унинг қизиқишларини пасайишига олиб келди..

Дрогба бизга шундай деди: «Менга бу лойиҳа ёқди, аммо бир йил давомида тўп сурмаслик — бу жуда узоқ муддат», — дея «Мельбурн Соуз» директорлар кенгаши раисидан иқтибос келтиради Sky Sports.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz