Қайднома

Қидирув

«Сельта» билан ўйинда Зидан ҳимоядаги муаммоларни қандай ҳал этади?

«Сельта» билан ўйинда Зидан ҳимоядаги муаммоларни қандай ҳал этади?

  25.01.2017 15:05
  0
  756

Мадриднинг "Реал" клуби бугун Испания кубогининг чорак финал босқичи доирасида "Сельта"га қарши жавоб ўйинини ўтказади. "Қироллик клуби" бош мураббийи Зайниддин Зидан жароҳатлар туфайли ҳимоя борасида муаммоларга дуч келмоқда.

Дани Карвахаль ва Пепедан кейин Марсело ҳам жароҳатланганлар сафини тўлдирди. Ҳозирда Рафаэль Варан ва Серхио Рамос ҳозирда яхши формада бўлгани боис, Зиданнинг марказий ҳимоядаги муаммони осон ҳал эта олади. Аммо мураббийнинг муаммоси қанот ҳимоячилари билан боғлиқ.

Бошқа томондан Фабио Коэнтрау ҳали яхши формага кириб олмаган ва ушбу мавсумда барқарор ўйин кўрсата олмаяпти. Шу боис, Марсело ҳаракат қиладиган чап қанотда Начо Фернандес ўйнаши кутилмоқда. Карвахалнинг позициясида ҳаракат қилиш учун Данило асосий номзод бўлиб турибди. Аммо бразилиялик ҳимоячи Зиданнинг ишончини қозона олмаяпти.

Зайниддин Зидан "Сельта"га қарши ўйинда ҳимояни ташкил қилишнинг 3та вариантини кўриб чиқмоқда:

• Рамос ва Варан марказий ҳимояда, Начо ва Данило қанотларда;

• Рамос, Варан ва Начо - учаласи ҳимояда ва беш нафар ярим ҳимоячи билан; 

• Рамос ва Варан марказий ҳимояда, Начо ва Лукас Васкес қанотларда.

Манба: www.std.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz