Қайднома

Қидирув

Нега «янги Иброҳимович» «Боруссия»ни афзал билди?

Нега «янги Иброҳимович» «Боруссия»ни афзал билди?

  25.01.2017 16:07
  0
  964
Нега «янги Иброҳимович» «Боруссия»ни афзал билди?

Швеция футболининг ёрқин келажаги сифатида кўрилаётган Александр Исак (17 ёшда) узоқ муддат давомида “Реал”га ўтиши ҳақидаги хабарларга қарамай, якунда Дортмунднинг “Боруссия” клуби билан шартнома имзолади. Football.fr нашри эса “янги Златан”нинг нега “қироллик” клуби билан шартнома имзоламагани сабабларини қидириб кўрди.

Ёш бўлишига қарамасдан, Исак Швеция терма жамоасининг энг ёш тўпурарига айланди. Терма жамоа учун илк голини киритган Исак 17 ёш 113 кунлик эди. Терма жамоанинг ушбу рекорди 1912-йилдан бери янгиланмай келаётган эди! Эски рекорд Эрик Далстромга тегишли. У дебют голини урганида 18 ёш 1 кунлик эди.

Усмон Дембеле (19 ёш), Эмре Мўр (19 ёш), Феликс Пасслак (18 ёш), Кристиан Пулишич (18 ёш) ва кенжатой Александр Исак (17 ёш) “Боруссия” шарафини ҳимоя қиладилар. Клуб Европанинг энг иқтидорли ёш футболчиларни сафига қўшиб олишда давом этмоқда. Ушбу футболчиларнинг олдида Микел Мерино (20 ёш) ва Юлиан Вайгл (21 ёш) “қария”дек кўринмоқда. Клубнинг ҳозирги лойиҳасида айнан ёшларга кўпроқ имконият бериш ва уларнинг ўсишига ёрдам бериш каби муҳим мақсадларни кўзлаган. Клуб спорт ишлари бўйича директори Михаэл Цорк расмий баёнотида қуйидагиларни айтиб ўтди: “Унда ақл бовар қилмас истеъдод бор ва барча гранд жамоалар уни ўз сафида кўришни истайди. У бизни танлаганидан жуда хурсандмиз. Биз ва Исак бу трансфер истиқболли эканлигига ишонамиз.” Шветсиялик ёш иқтидор эгаси дортмундликларга 8,6 миллион еврога тушди. Бош мураббий Томас Тухел эса уни “янги Златан” деб атади ва унда ёш иқтидорларни жамоага қандай мослаштириш сирларини аллақачон билин олган.

“Реал” Мадрид клуби сўнгги пайтларда унга жиддий қизиқиш билдираётгани, испан нашрлари эса трансфер нархи 10 миллион евро бўлишини бонг уришларига қарамай, якунда Исакни Германия клуби илиб кетди. Сабаб? “Қироллик” клуби ёш истеъдод эгасига яқин давр ичида унга асосий таркибдан жой топиб беролмаслиги аниқ. Ўйинини кучайтиришни истаган ёш футболчиларни эса бу ҳолат қониқтирмайди. Буни Мартин Эдегор мисолида ҳам кўрсатиб ўтишимиз мумкин. Норвегиялик Мартин Эдегор 16 ёшида «Реал» Мадрид сафига келиб қўшилганди. Ўз вақтида Мартин бутун Норвегиянинг келажаги бўлишига ҳеч қандай шубҳа йўқ эди. Мадридда ўз вақтини асосан заҳирада ўтказган ёш иқтидор эгаси бу қишки трансфер мавсумида Голландиянинг «Ҳеэренвен» жамоасига ижарага бериб юборилди. Бир кун келиб «қаймоқранглилар» таркибида ўзини кўрсатишга эришиши мумкин. Бироқ, унинг ёшида Бундеслигада омадини синаб кўргани маъқулроқ. Айниқса, сўнгги йилларда диққат-эътиборини ёшларга қаратаётган «Боруссия»дек жамоа унинг учун жуда мос. Швециянинг энг ёш тўпурари буни кўра билди ва энди «Боруссия» сафида ўз маҳоратини кўрсатишга тайёргарлик кўрмоқда.

Манба: www.std.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz