Қайднома

Қидирув

Сервер Жепаров Эронда ўйнамаслиги мумкин

Сервер Жепаров Эронда ўйнамаслиги мумкин

  25.01.2017 16:36
  0
  1027

Яқиндагина Теҳроннинг "Истиқлол" клуби билан шартнома имзолаган ўзбекистонлик футболчи Сервер Жепаров янги жамоасида ғалати аҳволга тушиб қолди.

Гап шундаки, ФИФА январь ойидаги трансфер пайтида "Истиқлол" клубига янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш борасида қарор қабул қилди. Теҳронликлар жамоанинг германиялик собиқ футболчиси Одил Чихига шартномада кўрсатилган пулни тўлиқ тўлашмаган. Ушбу футболчининг мурожаати асосида ФИФА баҳсли вазиятларни ҳал қилиш қўмитаси юқоридаги қарорни чиқарди. "Истиқлол" ушбу қарор юзасидан апелляция бериш ҳуқуқига эга эмас.

Теҳронликлар январь ойида Сервер Жепаров ва Андраник Теймурян билан шартнома имзолашганди. Аммо жамоа бу футболчиларни Эрон Про-лигаси учун ҳам, ОЧЛ учун ҳам рўйхатдан ўтказа олмайди.

"Истиқлол" Эрон чемпионатининг 18-туридан кейин 28 очко билан 4-ўринда бормоқда. Алиризо Мансурян шогирдлари пешқадамдан 13 очко ортда қолишмоқда. Жепаров ва Теймурян таркибга қўшиб олинганидан кейин мухлислар клубнинг натижалари яхшиланишига умиб қилишганди. Эронликлар 2 февраль куни Қатарнинг "Ас-Садд" клубига қарши ОЧЛ саралаш ўйинида иштирок этишади. 

Сервер Жепаров "Истиқлол" билан бир ярим йиллик шартнома имзолаганди. Унга кўра, ярим ҳимоячимиз дастлабки ярим йилда 150 минг, келаси мавсумда эса 350 минг доллар маблағ ишлаб топиши кўзда тутилганди.

Манба: www.std.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz