Қайднома

Қидирув

Паспорт «телефон»га айланганида…

Паспорт «телефон»га айланганида…

  25.01.2017 18:10
  0
  1164
Паспорт «телефон»га айланганида…

Баъзида шундай ҳолатлар учрайдики, футболчи ва мураббийлар имкон қадар ўзларини ОАВдан олиб қочишади. Бунинг сабаблари турли-туман: кутилмаган мағлубият, тушкун кайфият, ёлғиз қолиш хоҳиши ва ҳоказо. Қизиғи шундаки, айрим уддабуролар журналистлар қуршовидан антиқа усуллар ёрдамида чиқиб кетишади. Қуйидаги мақола ана шундай қизиқарли вазиятлар ҳақида.

Томас Мюллер ва «телефон»

«Бавария»нинг таниқли ҳужумчиси Томас Мюллер жорий мавсум негадир аввалгидек кўп гол уролмаяпти. Аммо у ҳамон журналистлар учун асосий «нишон»лардан бири ҳисобланади. Серсавол мухбирлар Томасни шунчалик зериктиришганки, у имкон туғилиши билан атрофига йиғилиб оладиган ОАВ ходимларидан тезроқ қутулишни истайди ва бу йўлда ақлга сиғмайдиган турли баҳона-важларни ўйлаб топади. Мана, яқинда рўй берган воқеани олайлик: «Бавария»нинг Қатар пойтахти - Дохадаги машғулоти якунлангач, футболчи одатдагидек журналистлар гуруҳига дуч келди. Шунда у узоқ ўйлаб ўтирмай, қўлидаги бир матоҳни қулоғига тутиб, «Узр, менга қўнғироқ қилишяпти», деди-да, мухбирлардан қочиб кетди. Қарангки, футболчи шу «муҳим қўнғироқ» орасида жамоадошлари билан бемалол фикр алмашиб ҳам олди. Энг қизиғи, Томас қулоғига яқинлаштирган буюм аслида телефон эмас, футболчининг фуқаролик паспорти эди!

 

«Кечирасизлар - пирожка!»

Ушбу шов-шувли, аммо шунинг баробарида ўта ҳангомали воқеа 2012 йили юз берган. Ўшанда анча кучли ҳисобланган «Рубин» кутилмаганда, чемпионат аутсайдерларидан бири - «Амкар»га ютқазиб қўйганди. Лекин аламли мағлубият «Рубин» вакили Александр Рязанцев иштаҳасига асло салбий таъсир қилмайди. Аксинча, у журналистлар жойлашган микст-ҳудуддан бамайлихотир пирожка еганча ўтиб кетади. Табиийки, мухбирлар бунга ортиқча эътибор қаратмай, ярим ҳимоячидан ўйин ҳақидаги фикрларини сўрашади. Рязанцев эса уларга қисқа ва лўнда жавоб беради: «Кечирасизлар - пирожка». Сашанинг ўзи кейинроқ бу воқеани кулимсираб эсга олганди: «Очиғи, шу йўл билан уқтирмоқчи бўлдимки, ўша лаҳзада мен учун мухбирлар билан суҳбатлашишдан кўра, пирожка муҳимроқ эди». Айтганча, ЦСКАнинг ёш ҳужумчиси Фёдор Чалов ҳам бир сафар қўл телефонини қулоғига тутиб, микст-ҳудуддан югурганча ўтиб кетганди...

 Давоми Ҳасанхон Масаидов блогида



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz