Қайднома

Қидирув

Роман Павлюченко: «Вазифам – «Урал»га ёрдам бериш»

Роман Павлюченко: «Вазифам – «Урал»га ёрдам бериш»

  26.01.2017 03:36
  0
  912
Роман Павлюченко: «Вазифам – «Урал»га ёрдам бериш»

Бир пайтлари Лондоннинг «Тоттенхэм» клубида тўп сурган Роман Павлюченко айни пайтда Екатеринбургнинг «Урал» жамосида ўйнамоқда. Декабрь ойида ўзининг 35 ёшини қаршилаган футболчи «Советский спорт» наш-рига интервью берди. Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин?

- Аҳволларингиз қандай, Роман?

- Ҳаммаси яхши. Душанба куни тиббий кўрик. Сешанбадан машғулотларни бошлаймиз.

- Текширувдаги энг қийини югуриш йўлакчасими?

- Аслида, энг қийини - йиғинлар.

- Байрам пайтида формангизни ушлаб турдингизми?

- Ҳа. Бизга машғулотлар графигини беришганди. Тўғрисини айтсам ҳаммасини кўрсатилгандек қилмадим. Кўпроқ дам олдим. Бунинг хавотирга тушадиган жойи йўқ. Чунки чемпионат ўйинларигача ҳали анча вақт бор. Бу вақт оралиғида формамни тиклаб оламан.

- Куз ойи ўрталарида фаолиятингизни якунлаш ниятингиз йўқлигини айтгандингиз. Лекин «Урал» билан шартномангиз 2017 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Ҳозирча уни узайтирмадингиз. Кўриниб турибдики, бир қарорга келиш учун мавсум якунини кутасиз. Қарорингизга нима таъсир ўтказиши мумкин?

- Барчаси ўзимга, қандай ҳолатда бўлишимга боғлиқ. Агар ўйнаб турсам, голлар урсам, «Урал» билан шартномамни узайтиришим мумкин?

- Мавсумнинг биринчи қисмидаги ҳаракатларингизга қандай баҳо берасиз?

- Яхши эмас. Чунки жуда кам гол урдим. Қолаверса, жамоа ҳам шундай футболчилар билан турнир жадвалида ҳозиргидан кўра юқорироқда бўлиши лозим. Қўрқинчли жойи йўқ. Йиғинларда яхши тайёргарлик кўрсак бўлди. Олдинда бир қатор учрашувлар бор. Ўйлайманки, турнир жадвалида бунданда юқорироқда бўламиз.

- Сиз ўзингизни кўп танқид қиласиз...

- «Спартак»ка янги келганимда Романцев биринчи куни олдига чақириб, «Агар бир мавсумда ўнта ва ундан кўп гол урсанг, яхши ҳужумчисан, борди-ю ўнтадан кам бўлса, ёмонсан», деган. Шу боис ҳам ҳар йили ўнта ва ундан кўп гол уришга ҳаракат қиламан. Жорий мавсумда ҳозирча учта тўп киритдим. Демак, бу ўта ёмон.

- Ўтган йилдаги энг эсда қоларли вазиятлар қайси?

- Бир нима дейиш қийин. Чунки футбол борасида ўтган йил мен учун унчалик яхши ўтмади.

- «Кубан»даги даврингизни инобатга олсами?

- «Кубан»да муаммоларим кўп бўлган. Бу ҳақда эслашни ҳам истамайман. Фаолиятимдаги қора доғлар.

- Сиз билан ҳисоблашишдими?

- Ҳа. «Урал»да ўзимни яна футболчидек ҳис этдим. Яхши машқ қилдим, майдонга кўп тушдим. Сўнгги йилларда унчалик ўйнамаётгандим. Масалан, «Локомотив»да кам ўйнадим, «Кубан»­да эса деярли майдонга тушмадим. «Урал»да ҳаммаси бошқача бўлди. 35 ёшдаман. Шунга бўлса керак, кўпроқ ўйнагим келади. Яна қанча тўп суришим мумкин? Бир-икки йил. Шунчаки, севимли ишимни қилаётганимдан хурсандман.

- «Тоттенхэм» 35 ёшингиз билан табриклаганини кўрдингизми?

- Ўқидим. Жуда хурсанд бўлдим. Тўғрисини айтсам, бундай бўлишини кутмагандим.

- Англияда сизни эслашаркан.

- Шунга ўхшайди. Бир неча ой олдин Лондонга боргандим. Мени танийдиган кўплаб мухлисларни учратдим. Олдимга келиб, қаерда ўйнаётганим билан қизиқишди. Уларга уйда, Россияда ўйнаётганимни айтдим.

- Сизга қандай мурожаат қилишди? СуперПав дейишдими?

- Пав. Кимдир СуперПав ҳам деди.

- «Спартак» билан бўлган ўйин(0:1)дан олдин москваликларнинг натижалари борасида гапиришга эрта, дегандингиз. Энди қандай фикрдасиз?

- Ҳозир ҳам шундай. Йигитлар роса ютишди. Кейин Самарага келишди ва тўртта тўп қабул қилиб олишди. «Спартак» шундай жамоаки, олдиндан бири нима деб бўлмайди. Агар баҳорда ҳам қаторасига беш-олтита ўйинда ғалаба қозонишса, кейин бир нарса дейиш мумкин. Ҳақиқатан ҳам, ҳозир анча илгарилаб кетишган. Лекин бу камлик қилади. Чунки «Зенит» ва ЦСКА қараб турмайди.

- Сиз ҳам «Спартак»нинг бирор- бир рақобатчиси дарвозасини ишғол қилиб, чемпионлик курашига ҳиссангизни қўшишингиз мумкин...

- Менинг вазифам - «Урал»га ёрдам бериш. «Спартак»ка кўмаклашиш учун «Зенит», ЦСКА ёки «Краснодар»­га гол уришни мақсад қилмаганман.

ЖАЪФАРАЛИ тайёрлади



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz