Қайднома

Қидирув

Элит рўйхат

Элит рўйхат

  26.01.2017 00:19
  0
  1199
Элит рўйхат

ГЕННАДИЙ КРАСНИЦКИЙ НОМИДАГИ ТЎПУРАРЛАР («100»лик) КЛУБИ.

Ўзбекистон миллий чемпионати йўлга қўйилганига ҳам чорак асрдан ўтди. Албатта, ортда қолган бу вақтда футболимизнинг ўзига яраша қаҳрамонлари билан танишдик, турли статистик рекордлар қайд этилди. Хусусан, йилдан-йилга Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзолари сафи кенгайиб боряпти. Маълумот ўрнида эслатиш жоиз, 100та гол маррасига етган футболчилар ушбу фахрий клуб аъзосига айланишади. Аниқроқ айтсак, олий лига, Ўзбекистон кубоги, миллий жамоа ва Осиё кубоклари ўйинларида 100та гол урган тўпурар элит рўйхатдан жой олади. Ҳозиргача бу маррани забт этиш жами 36 нафар футболчига насиб этган. Улар орасида ҳамон футболчилик фао­лиятини давом эттираётган Анвар Бердиев пешқадамлик қиляпти - жами 284та гол. Эътиборлиси, у энг яқин таъқибчиси - Зафар Холмуродовни нақ 44та голга ортда қолдиряпти. Демакки, Бердиевнинг етакчилик мавқеси анча мустаҳкам. Зеро, фақат амалдаги футболчиларни ҳисобга олсак, унга энг яқини 12-ўринда бораётган Сервер Жепаровдир. «Локомотив» етакчисининг ҳисобида 157та гол бор. Умуман, ҳозирда Бердиев натижасини янгилашга қодир голеадор кўринаётгани ҳам йўқ. Энди фахрий клубнинг юқори 10та поғонасида бораётган тўпурарлар ва уларнинг натижаси билан фотожамланма воситасида танишиб чиқамиз. Шунинг баробарида қолган аъзолар рўйхатини ҳам кўриб чиқамиз. 

1-ўрин. Анвар БЕРДИЕВ - 284та гол (чемпионатда: 224та, миллий кубокда: 46та, терма жамоада: 2та, Осиё кубокларида: 12та). Ўйнаган жамоалари: «Машъал», «Насаф», «Нефт­чи», «Бунёдкор», «Андижон»

2-ўрин. Зафар ХОЛМУРОДОВ - 240та гол (чемпионатда: 200та, миллийкубокда: 34та, терма жамоада-, Осиё кубокларида: 6та). Ўйнаган жамоалари: «Насаф», «Машъал», «Динамо», «Хоразм», «Олмалиқ»

3-ўрин. Анвар СОЛИЕВ - 230та гол (чемпионатда: 164та, миллий кубокда: 36та, терма жамоада: 8та, Осиё кубокларида: 22та). Ўйнаган жамоалари: «Навбаҳор», «Пахтакор», «Бун­ёдкор», «Насаф»

4-ўрин. Шуҳрат МИРХОЛДИРШОЕВ - 224та гол (чемпионатда: 194та, миллий кубокда: 25та, терма жамоада:-, Осиё кубокларида: 5та). Ўйнаган жамоалари: «Навбаҳор», «Машъал», «Андижон», «Насаф»

5-ўрин. Жаъфар ИРИСМЕТОВ - 216та гол (чемпионатда: 174та, миллий кубокда: 27та, терма жамоада: 15та, Осиё кубокларида: -). Ўйнаган жамоалари: «Политотдел», «Самар­қанд», «Пахтакор», «Андижон», «Шўртан», «Қизилқум», «Нав­баҳор»

6-ўрин. Равшан БОЗОРОВ - 206та гол (чемпионатда: 171та, миллий кубокда: 23та, терма жамоада: 5та, Осиё кубокларида: 7та). Ўйнаган жамоалари: «Нефтчи», «Пахтакор», «Самарқанд», «Тўпаланг», «Локомотив», «Навбаҳор»

7-ўрин. Бахтиёр ҲАМИДУЛЛАЕВ - 197та гол (чемпионатда: 178та, миллий кубокда: 15та, терма жамоада: 3та, Осиё кубокларида: 1та). Ўйнаган жамоалари: «Шаҳрихон», «Андижон», «Пахтакор», «Нефт­чи», «Олмалиқ»

8-ўрин. Ойбек УСМОНХЎЖАЕВ - 194та гол (чемпионатда: 157та, миллий кубокда: 35та, терма жамоада: 1та, Осиё кубокларида: 1). Ўйнаган жамоалари: «Навбаҳор», «Нурафшон», МҲСК, «Дўстлик», «Самар­қанд-Д», «Локомотив»

9-ўрин. Умид ИСОҚОВ - 189та гол (чемпионатда: 171та, миллий кубокда: 12та, терма жамоада: 3та, Осиё кубокларида: 3та). Ўйнаган жамоалари: «Нефтчи», «Пахтакор», «Самарқанд-Д», «Андижон», «Насаф», «Қизилқум», «Хоразм»

10-ўрин. Рустам ДЎРМОНОВ - 170та гол (чемпионатда: 133та, миллий кубокда: 25та, терма жамоада: 2та, Осиё кубокларида: 10та). Ўйнаган жамоалари: «Нефтчи», «Пахтакор»

«100»лик клубининг Қолган аъзолари

№   Футболчи, жамоалари                                Ч           К         Т         ОК     Жами

11. Фарид ХАБИБУЛЛИН                                   131        35        -          -             166

«Косонсойчи», «Навбаҳор», «Дўстлик», «Қизилқум», «Андижон», «Металлург», «Сўғдиёна», «Самарқанд-Д»

12. Сервер ЖЕПАРОВ                                        111        10        25       11          157

«Навбаҳор», «Пахтакор», «Бунёдкор», «Локомотив»

13. Нўъмон ҲАСАНОВ                                        125        22        5         1            153

 «Пахтакор», МҲСК, «Дўстлик», «Насаф», «Қўқон-1912», «Трактор», «Шўртан», «Сўғдиёна», «Локомотив»

14. Зайниддин ТОЖИЕВ                                    102        30        4         13          149

«Академия», «Пахтакор», «Шўртан», «Локомотив», «Нефтчи», «Динамо», «Бухоро»

15. Мухтор ҚУРБОНОВ                                       128        19        -          -             147

«Темирйўлчи», МҲСК, «Навбаҳор», «Дўстлик», «Пахтакор», «Нефтчи», «Металлург», «Қизилқум», «Шўртан», «Трактор», «Сўғдиёна»

16. Олег ШАЦКИХ                                                105        22        9         8            144

 «Пахтакор», «Политотдел», «Навбаҳор»

17. Шуҳрат РАҲМОНҚУЛОВ                              108        19        5         2            134

 «Темирйўлчи»|«Қўқон-1912», МҲСК, «Навбаҳор», «Пахтакор», «Насаф», «Дўстлик»,  «Самарқанд-Д»

18. Неъматулло ҚУТИБОЕВ                              106        17        5         3            131

 «Орол», «Нефтчи», «Семурғ», «Пахтакор», «Қизилқум», «Хоразм»

19. Носир ОТАҚЎЗИЕВ                                       109        11        -          4            124

 «Нефтчи», «Навбаҳор», «Олмалиқ», «Насаф», «Гулистон», «Қўқон-1912»

20-21. Леонид КОШЕЛЕВ                                   91          15        6         11          123

«Навбаҳор», «Пахтакор», «Динамо», «Шўртан», «Қизилқум»

20-21. Шуҳрат МАҚСУДОВ                                 82          21        11       9            123

 «Пахтакор», «Нефтчи»

22. Миржалол ҚОСИМОВ                                  58          30        30       4            122

 «Пахтакор», «Машъал»

23. Александр ГЕЙНРИХ                                    73          12        31       5            121

 «Дўстлик», «Пахтакор», «Локомотив»

24. Акмал ХОЛМАТОВ                                        89          20        -          8            117

 «Нефтчи», «Пахтакор», «Локомотив»

25. Вали КЕЛДИЕВ                                              104        9          -          2            115

 «Навбаҳор», «Нурафшон», «Сурхон», «Насаф», «Тўпаланг»

26. Артур ГЕВОРКЯН                                          91          14        -          8            113

«Шўртан», «Пахтакор», «Насаф», «Локомотив»

27. Игорь ТАРАН                                                 87          21        -          3            111

«Шўртан», «Андижон», «Насаф»

28. Баҳриддин ВАҲОБОВ                                 88          22        -          -             110

«Сурхон», «Пахтакор», «Машъал», «Шўртан», «Қизилқум», «Бухоро»

29. Сергей НИ                                                       87          18        -          2            107

«Темирйўлчи», «Нефтчи», «Машъал», «Самарқанд-Д», «Локомотив»

30-31. Собир ХОДИЕВ                                        77          22        -          7            106

 «Трактор», «Пахтакор»

30-31. Шаҳбоз ЭРКИНОВ                                   90          13        -          3            106

«Сўғдиёна», «Пахтакор», «Шўртан», «Олмалиқ», «Навбаҳор», «Машъал», «Насаф»

32-33. Илҳом МЎМИНЖОНОВ                           91          11        -          -             102

«Трактор», «Навбаҳор», «Локомотив», «Бунёдкор»

32-33. Дилшод ЎРМОНОВ                                  85          17        -          -             102

 «Трактор», «Нефтчи», «Металлург»

34-35. Азамат АБДУРАИМОВ                            72          17        10       2            101

 «Навбаҳор», «Пахтакор», «Дўстлик», «NBU-Осиё»

34-35. Марсель ИДИАТУЛЛИН                          89          12        -          -             101

«Қизилқум», «Локомотив»

36. Фарҳод ТОЖИЕВ                                           77          16        5         2            100

«Пахтакор», «Динамо», «Локомотив», «Олмалиқ»

-----------------------------------------------------------------------------------------------------------

Изоҳ: Ч - Ўзбекистон чемпионати олий лигаси; К - Ўзбекистон кубоги;

Т - терма жамоа; ОК - Осиё кубоклари.

Бахтиёр ШИРИНОВ



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz