Қайднома

Қидирув

Италия кубоги: «Ювентус» ўз майдонида «Милан»ни мағлуб этди

Италия кубоги: «Ювентус» ўз майдонида «Милан»ни мағлуб этди

  26.01.2017 09:35
  0
  564

Италия кубоги доирасида иккинчи чорак финал бўлиб ўтди.

"Ювентус" ва "Милан" тўқнашувида мезбонлар ғалаба қозонди. Биринчи бўлимда мезбонлар Дибала ва Пьянич томонидан урилган голлар эвазига 2та тўп фарқи билан олдинга ўтиб олишди. Иккинчи бўлим бошида Карлос Бакка ҳисобни қисқартирди. Орадан 1 дақиқа ўтиб эса Локателлининг майдондан четлатилиши миланликларнинг ишини оғирлаштириб қўйди. Натижада Аллегри шогирдлари ғалабани ушлаб қолишди ва ярим финалга йўл олишди.

Италия кубоги, ярим финал
Ювентус – Милан 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 10 Дибала, 2:0 – 21 Пьянич, 2:1 – 53 Бакка. 
Ювентус – Нето, Бонуччи, Ругани, Бардзальи, Асамоа, Пьянич, Хедира, Куадрадо, Игуаин, Дибала (Алекс Сандро, 67), Манжукич.
Милан – Доннарумма, Сапата, Романьоли, Абате (Пашалич, 64), Антонелли, Локателли, Бертолаччи (Хонда, 90), Бонавентура, Куцка, Сусо, Бакка (Деулофеу, 80).
Огоҳлантиришлар: Куцка (20), Пьянич (30), Локателли (33), Манджукич (44), Бонуччи (68), Алекс Сандро (71), Антонелли (72), Сапата (74).
Четлатиш: Локателли (54).

Учрашув видеосини телеграмдаги каналимизда томоша қилинг: https://t.me/interfootbal



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz