Қайднома

Қидирув

Зидан:«Бу ўйинни тезроқ унутушимиз керак»

Зидан:«Бу ўйинни тезроқ унутушимиз керак»

  26.01.2017 15:34
  0
  953
Зидан:«Бу ўйинни тезроқ унутушимиз керак»

«Реал Мадрид» бош мураббийи Зинедин Зидан Испания кубоги доирасидаги «Сельта»га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Таслим бўлмаймиз. Ўйинни охиригача яхши ўтказдик. Аммо нимадир етишмади, рақибларни табриклайман.

Яхши ўйин кўрсатганимиз бу ижобий ҳолат, аммо мусобақани тарк етганимиз ачинарли бўлди. Энди фақат чемпионат ҳақида ўйлаймиз. Примера ва ЕЧЛда курашни давом эттирамиз. Ўйинимиз яхши чиқмаяпти, деган фикрга қўшилмайман. Тўғри, кам гол уряпмиз, асосан стандартлардан. Ажойиб ўйин кўрсатиб, рақиб дарвозасига кўп хавф соляпмиз.

Бу ўйинни унутишимиз керак, тез орада бошқа мусобақада учрашув ўтказамиз.

Бу футбол. Бизда яхши вазиятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Аммо ҳаммасини тўғирлашга ҳаракат қиламиз. Ишлашда давом этсак ҳаммаси жойига тушади. Безовта эмасман ва жаҳлим чиққани йўқ, бу футбол», - дейди Зидан.

Манба: sports.ru



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz