Қайднома

Қидирув

Ислом Исоқжонов «Навбаҳор»ни тарк этди

Ислом Исоқжонов «Навбаҳор»ни тарк этди

  26.01.2017 13:22
  0
  628

Мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттираётган жамоамиз бугун навбатдаги назорат ўйинида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби билан баҳс олиб боради. Аввал хабар берганимиздек, учрашув Қибрайдаги ўйингоҳда соат 15.00да бўлиб ўтади.

Кеча жамоа таркибига дарвозабон Асилбек Омоновни келиб қўшилганлиги ҳақида хабар бергандик. Жамоадаги дарвозабонлар сони кўпчиликни ташкил этганлиги сабабли мураббийлар Акмал Турсунбоевга жавоб беришга қарор қилишди.

Бундан ташқари ўтган мавсум иккинчи ярмида “Навбаҳор”га ўтган ярим ҳимоячи Ислом Исоқжонов ҳам кейинги фаолиятини бошқа клубда давом эттиришни лозим топди.

Исоқжонов Бекободнинг “Металлург” клубидан тушган таклифни қабул қилиб жамоамизнинг вақтинчалик қароргоҳини тарк этди. “Навбаҳор” футбол клуби номидан ҳар икки футболчига кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Манба: pfcnavbahor.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz