Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»: «Сўғдиёна»га ҳам ютқаздик

«Навбаҳор»: «Сўғдиёна»га ҳам ютқаздик

  26.01.2017 18:00
  0
  706

Бундан бироз вақт олдин Қибрайда “Навбаҳор” ва “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги назорат ўйини якунланди. Бу сафарги учрашувда ҳам жамоамиз рақибга имкониятни бой берди. Ёдингизда бўлса футболчиларимиз ўтган ҳафтада "Металлург" клубига 2:3 ҳисобида ютқазишганди. Ўйиннинг биринчи бўлимида урилган ягона гол “Сўғдиёна”нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтган бўлсада, жиззахликлар ҳисобни очишга эришишди. Рақиб футболчиси 25 метрлардан белгиланган жарима зарбасини голга айлантиришни уддасидан чиқди. Эминовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб тўрдан жой олди. Танаффусдан кейин футболчиларимиз ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор ҳужумлар ташкил этишди. Гол уриш учун имкониятлар бўлсада вазиятлардан фойдаланишда аниқлик етишмади. Иккинчи бўлим ўрталарида ҳар икки жамоа аъзолари ўзаро тортишиб кетишди. Шу сабабли ҳакам уч нафар футболчига қизил карточка кўрсатди. Жамоамиздан Алишер Маҳмудов ва Алишер Мирзаевлар майдондан четлатилишди. Назорат ўйини бўлганлиги сабабли ўйинчилар сонини тенглаш мақсадида Равшан Хурсанов яна сафга қўшилди.
Учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Омонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Тоҳир Шамсиддинов, Алишер Саматов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Ойбек Қиличев, Мирзоҳид Ғофуров, Рўзимбой Аҳмедов, Равшан Хурсанов. Захирадан майдонга тушганлар:Азизбек Турғунбоев, Алишер Маҳмудов, Ҳасанбой Эргашев, Абдуазиз Султанов, Акмал Ортиқов, Аббос Отахонов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Мирзаев.
Учрашувда жамоамизнинг сербиялик ҳужумчиси Неманья Йованович иштирок этмади. Легионер футболчимиз машғулот ўтказиш билан чекланди. Яна бир дарвозабон Нодир Ашурматов эса захирада қолдирилди.

Манба: pfcnavbahor.uz/



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz