Қайднома

Қидирув

Иньестани - Гарри Поттерга тенглаштиришди

Иньестани - Гарри Поттерга тенглаштиришди

  27.01.2017 17:48
  0
  676

«Барселона» клуби бош мураббийи Луис Энрике жамоа ярим ҳимоячиси Андрес Иньестани комик қаҳрамон Гарри Поттерга ўхшатишини маълум қилди. Унинг фикрича, Иньеста майдонда ўзини ҳақиқий сеҳргар сифатида кўрсатади. Бундан ташқари, Энрике футболчи жамоадоши Денис Суарес унинг ўрнида бемалол ҳаракат қилиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтди. 

«Денис Суарес Иньестанинг ўрнида бемалол ҳаракат қилиши мумкин, нимага йўқ? Ўйинчилар олдинга қараб интилишлари лозим. Жумладан, Суарес ҳам. Лекин Иньеста — бу ҳақиқий Гарри Поттер. У сеҳргар, ва бундай футболчи ҳозирча битта. Бироқ Денис тўғри йўналишда, умид қиламанки, у Иньестанинг ўрнини бир кун барибир эгаллайди. Киритилган тўплар унинг кайфияти ва ўзига бўлган ишончини оширади. У жарима майдончасига тўғри вазиятларда кириб келади, бироқ янада самаралироқ бўлиши керак. Денис «Барса Б»нинг бошқа жамоага ўтиб кетиб, сўнг ортга қайтган камдан-кам футболчиларидан. Бу унинг тўп билан муомала қилиши, шунингдек тўпсиз ҳам фойдали ҳаракат қилиши туфайли. Кўп ўйинчилар буни эсдан чиқариб қўяди. Ўйин давомида сиз тўп билан бир ёки бир ярим дақиқа ҳаракат қилишингиз мумкин, шунинг учун тўпсиз ишлашни билмасангиз – сизда бу даражага чиқиш имконияти йўқ. Денис буни тушунади ва уни барча жамоадошлари яхши кўради», - дея Луис Энрикенинг сўзларини келтиради Sport.

Маълумот учун, «Барселона» Испания кубоги чорак финали доирасидаги «Реал Сосьедад»га қарши кечган жавоб беллашувида 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Суарес бу учрашувда дубль қайд этди.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz