Қайднома

Қидирув

«Кёльн» Суботични ижарага олди

«Кёльн» Суботични ижарага олди

  27.01.2017 18:23
  0
  554
«Кёльн» Суботични ижарага олди

«Кёльн» футбол клуби Дортмунднинг «Боруссия» жамоасидан ҳимоячи Невен Суботични ярим йилга ижарага олди. Невен 26 январь куни эрталаб тиббий текширувдан ўтган ва янги жамоаси билан машғулотларга киришди.

«Биз Невенга катта умид боғлаганмиз. Унинг Дортмунддаги фаолияти катта муваффақиятлар билан боғлиқ. У совринларни ютишга катта ҳисса қўшган. Албатта, ҳозир унинг учун унчалик яхши вақт эмас, бироқ вазият бизга келишувга эришиш имконини берди.

Умид қиламизки, Суботич жамоамиз учун келаётган ярим йил давомида жуда ҳам муҳим ўйинчига айланади», - дея «эчкилар» мураббийи Петер Штёгернинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

«Бугун мен хурсандман. Бундеслигада яна футбол ўйнашни хоҳлайман», – дея маълум қилди Суботич.

Маълумот учун, Невен 2016/17-йилги мавсумда биронта ҳам учрашувда иштирок этмади. Ҳимоячининг «Боруссия» билан шартномаси эса 2017 йил ёзида ўз ниҳоясига етади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz