Қайднома

Қидирув

«Ал-Ҳидд» бугун Тошкентга ташриф буюради

«Ал-Ҳидд» бугун Тошкентга ташриф буюради

  28.01.2017 08:25
  0
  964
«Ал-Ҳидд» бугун Тошкентга ташриф буюради

Юртимизда 2017 йилги футбол мавсумининг илк расмий учрашуви – ОЧЛ ўтиш босқичида, “Насаф” Бахрайннинг “Ал-Ҳидд” жамоасини қабул қилади.

Рақиб Баҳрайннинг “Ал-Ҳидд” клуби расмийлари ва футболчилари 28 январь куни Тошкент шаҳрига ташриф буюришади. Клуб делегациясини бағрига олган ҳаво лайнери, кеч соат 17:40да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнади. “Ал-Ҳидд” клуби делегацияси 11 нафар расмийлар ва 18 нафар футболчилардан иборат.

Ал-Ҳидд” жамоасининг Тошкентга ташриф буюрадиган футболчилари қуйидагилардан иборат: Аббос Хамис,  Ҳамад  Албанки, Абдулла Баба Фатади, Алиабдулла  Ҳасан, Эфидайо Омасуи (Нигерия), Саид Муҳаммад Ҳусайн, Иброҳим Алабайидли, Ахмад Иброҳим Алхаттал, Исо Мусаббиҳ (с), Рашид Халил Алхути, Окарандут Орок (Нигерия), Муҳаммад Алдовуд (Иордания), Холид Алшамҳари, Али Саид Алшаҳоби, Муҳаммад Маки Али, Уче Агба (Нигерия), Муҳаммад Алмулла, Ахмад Буғаммар.

Меҳмонлар “Miran international”да истиқомат қилишади. Меҳмонлар делегациясини "Насаф" расмийлари аэропортда кутиб олишади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув 31 январь сешанба куни “Бунёдкор” стадионида соат 16:00да бошланади.

Манба : www.fcnasaf.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz