Қайднома

Қидирув

«Нефтчи» бир қатор футболчилар билан шартнома имзолади

«Нефтчи» бир қатор футболчилар билан шартнома имзолади

  28.01.2017 10:22
  0
  850
«Нефтчи» бир қатор футболчилар билан шартнома имзолади

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси янги мавсум аввалида ўз таркибига янги футболчиларни қўшиб олишда давом этмоқда. Аввалроқ фарғоналиклар “Сўғдиёна”дан Музаффар Музаффаров хамда “Навбаҳор”дан Акрам Баҳриддинов сингари футболчиларни ўз сафига жалб этган эди.

Яна бир муҳим янгилик. Декабрь ойидан бери “Нефтчи” йиғинида иштирок этиб келаётган собиқ “Металлург” футболчиси Саид Абдужабборов “Нефтчи” футбол клуби билан 2 йиллик шартнома имзолаганини расман маълум қиламиз. Қайд этиш керакки, Абдужабборов Фарғона футболи тарбияланувчиси ҳисобланиб сўнгги йилларни бекободликлар таркибида муваффақиятли тарзда ўтказиб келаётган эди.

photo_2017-01-28_08-55-06

photo_2017-01-28_09-07-03

Шунингдек тажрибали ҳужумчи, Фарғона футболининг яна бир етакчи аъзоси Мўйдин Мамазулумов ҳам “Нефтчи” жамоаси билан 1+1 кўринишидаги келишувга эришди.

муйдин

photo_2017-01-28_08-55-00

Ўтган мавсумни ижара асосида “Истиқлол” жамоаси таркибида ўтказиб Фарғона шаҳри жамоасини Ўзбекистон чемпионати Биринчи лигасига йўл олишида ўзининг кўплаб голлари билан ёрдам берган умидли ва ёш ҳужумчи Ризо Айвазов ҳам жамоага қайтарилди. Тўпурар ҳужумчи эса “Нефтчи” жамоаси билан 2 йиллик битимга имзо чекди.

photo_2017-01-28_09-07-19

“Нефтчи” матбуот хизмати

Диққат: Телерамдаги расмий каналимизга обуна бўлган ҳолда янгиликлар билан тезкор равишда танишиб боринг. Каналимиз манзили: https://t.me/interfutboluz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz