Қайднома

Қидирув

Мансур Саидов «Қизилқум»да ўйнамайди

Мансур Саидов «Қизилқум»да ўйнамайди

  28.01.2017 12:02
  0
  762

Шу кунларда пойтахтимизда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган “Қизилқум” футболчилари навбатдаги синов назорат учрашувида майдонга тушди. 26 январь куни “Бунёдкор” футбол клуби машғулотлар майдонида навоийликлар Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан куч синашди.

Айни пайтда “Қизилқум” жамоасининг Тошкентдаги йиғинида йигирма беш нафар футболчи иштирок этяпти. Йиғин доирасида уюштирилаётган ўйинларда Ҳамиджон Актамов бошчилигадига мураббийлар штаби таркибни шакллантириш мақсадида назорат учрашувларига жиддий эътибор қаратишяпти. Бунгача кончилар бунёдкорчилар билан ўртоқлик учрашуви (0:2) ўтказишганди.

Бекободликларга қарши кечган баҳсда мураббийлар қуйидаги таркибларни майдонга туширдилар:

"ҚИЗИЛҚУМ": Умид Хонимқулов, Шукурали Пўлатов, Акмал Рустамов, Отабек Зокиров, Азамат Алланиёзов, Файзулла Қамбаров, Жасур Ҳасанов, Максим Юрку, Илҳом Юнусов, Эркин Бойдуллаев, Азизбек Усмонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Артём Макосин, Ғайрат Жумаев, Шерали Жўраев, Алишер Юсупов, Мансуржон Саидов, Самандар Шодмонов, Бекзод Ғанижонов.

"МЕТАЛЛУРГ": Зафар Сафоев, Даврон Каримқулов (Вусол Магеррамов), Достон Турсунов (Камрон Копадзе), Ҳикмат Ҳошимов (Жасур Аҳмедов), Мирғиёс Сулаймонов (Нодир Йўлдошев), Дониёр Одилов (Фарҳод Намозов), Жаҳонгир Абдумўминов (Алишер Зиёвуддинов), Ислом Исоқжонов (Муҳаммадодил Қаҳрамонов), Санжар Қодирқулов (Аброр Тошқўзиев), Дилмурод Каримов (Аюбхон Нўъмонов), Зоҳид Абдуллаев (Умид Раҳимов).

Қизиқарли ва ҳужумкор руҳда кечган баҳсда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди — 0:0.

Ўтган йилги мавсумнинг иккинчи ярмини “Қизилқум” таркибида ўтказган болқонлик легионер Неманья Йованович жамоани тарк этганлигини хабар қилгандик. Тошкент йиғини олдидан грузиялик Георгий Квсеиешвили ҳам бошқа жамоада ўйнаш истаги борлигини билдирганди. Кончилар улар ўрнига муносиб легионер футболчиларни топиш мақсадида бу борада ҳам селекция ишларини олиб боришяпти. Жумладан, бекободликларга қарши ўйинда навоийликлари таркибида молдовалик Максим Юрку майдонга тушди. Унинг жамоада қолиш-қолмаслиги йиғин якунида аниқ бўлади.

Яна бир хабар. “Қизилқум” жамоаси машғулотларида фарғоналик тажрибали ярим ҳимоячи Мансур Саидов қатнашаётганлигини ва янги мавсумда навоийликлар билан шартнома имзолашга яқин турганлигини билдиргандик. Куни кеча оилавий шароити муносабати билан Мансур кончилар қароргоҳини тарк этди.

Режага кўра, “Қизилқум” навбатдаги назорат учрашувини биринчи лига вакили Тошкентнинг “NBU-Осиё” жамоаси билан ўтказади.

Манба: www.fcqizilqum.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz