Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912»: ёшларимизнинг ишончли ғалабаси

«Қўқон-1912»: ёшларимизнинг ишончли ғалабаси

  28.01.2017 14:23
  0
  691

Ёшларимиз мусобақадаги навбатдаги ғалабасига эришди. Муҳсин Низомиддинов шогирдлари Сирдарё ёшлар терма жамоасига қарши кечган ўйинни шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. Бунинг натижасида 16-дақиқада ҳисоб очилди. Дилшод Баратов дарвозабон билан бирга вазиятга чиқиб ундан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.

Олдинги ўйинда ҳам ёшларимизнинг биринчи голини айнан Баратов киритган эди.

24-дақиқада ёшларимиз ҳисобни оширишди. Жарима майдончаси ичидаги пала-партишликдан кейин Исмоил Охунжонов рақиб дарвозасини ишғол этди. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ёшларимизда гол уриш учун бир қатор вазиятлар вужудга келганига қарамай, танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим сирдарёликларнинг ҳужумлари билан бошланди. Бўлим ўрталарига келиб ташаббусни ўз қўлига олган ёшларимиз рақиб дарвозаси олдида кетма-кет ҳужумларни ташкил этишди.

55-дақиқада Сардор Исақовда рақиб дарвозасини ишғол этиш учун қулай фурсат вужудга келганди. Аммо унинг зарбасидан кейин сирдарёликлар посбони тўпни қайтариб қолди.

65-дақиқада  ёшларимиз яна бир вазиятни кўкка совуришди.

Қолган дақиқаларда ҳам ёшларимиз ташаббусга эга бўлишди. Лекин вазиятлардан фойдалана олмаслик оқибатида ўйиндаги ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Шундай қилиб, ёшларимиз мусобақадаги иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, очколари сонини олтитага етказиб олишди.

“Вилоят Ҳоким Кубоги-2017”

“Д” гуруҳи

2-тур

“Қўқон-1912-2”–“Сирдарё ётж”–2:0 (2:0)

Голлар: Баратов-16, Исмоил Охунжонов-24,

Қўқон-1912-2: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Иброҳим Мухторов, 6. Дилшод Баратов, 10. Иқбол Маликжонов, 14. Сардор Исақов, 15. Маъруф Зокиржонов, 18. Худойберди Холиқов, 19. Ислом Каримов, 22. Достон Мелиқўзиев, 24. Иброҳим Раҳимов, 27. Исмоил Охунжонов.

Захира: 1. Муҳаммадали Собиров, 5. Дониёр Тўлашев, 9. Рамзбек Исақов, 11. Абдуқаҳҳор Ўктамов, 26. Рустем Асанов, 28. Иброҳим Аҳмаджонов, 56. Мўмин Содиқжонов.

“Сирдарё ётж”:12. М. Муҳамадиев, 17. Ш. Асадов, 2. Ж. Қурбонбоев, 6. Э. Хонимқулов, 10. И. Хайитқулов, 19. И. Холмўминов, 8. А. Абдусаттров, 4. М. Ботиров, 11. Ж. Эркинов, 18. Ж. Ғофурбеков, 7. Ш. Мамадолиев.

Захира: 5. А. Содиқжонов, 9. С. Асонов, 14. М. Бойназаров, 16. А. Нодиров, 20. Ж. Абдурашидов, 3. Қ. Шодмонқулов, 21. Ж. Муродқосимов.

«Қўқон-1912» клуби матбуот хизмати



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz