Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор» назорат учрашувида «Қизилқум»ни мағлуб этди

«Бунёдкор» назорат учрашувида «Қизилқум»ни мағлуб этди

  28.01.2017 20:18
  0
  515
«Бунёдкор» назорат учрашувида «Қизилқум»ни мағлуб этди

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бугун Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди.
“Қалдирғочлар” 25 январь куни ҳам “Қизилқум” клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, Жовлон Иброҳимов ва Жавоҳир Қаҳрамоновнинг голлари эвазига рақибни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Орадан уч кун ўтиб, бу икки жамоа яна ўзаро учрашув ўтказишди. Бу сафар ҳам Сергей Лушчан шогирдлари ғалаба қозонишди. Биринчи бўлим охирларида Достонбек Ҳамдамов жарима зарбасидан ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай навоийликлар Максим Юркунинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди. Танаффусдан кейин Жовлон Иброҳимов узоқ масофадан Эркин Жабборов қўриқлаган дарвозани аниқ ишғол қилди. Бироз ўтиб, Отабек Шукуров бошлаган ҳужумни Элдор Шомуродов давом эттирди ва ҳужумдаги шериги Жавоҳир Эсонқуловни қулай вазиятга чиқарди. Эсонқулов эса якуний натижа 3:1 бўлишини таъминлади.

Ўртоқлик учрашуви
“БУНЁДКОР” – “ҚИЗИЛҚУМ” 3:1 (1:1)
Голлар: Достонбек Ҳамдамов, Жовлон Иброҳимов, Жавоҳир Эсонқулов – Максим Юрку
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Душан Мичич, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Отабек Шукуров, Жовлон Иброҳимов, Алишер Саноев, Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов, Шаҳзодбек Нурматов
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Хамроев, Хуршид Ғиёсов, Шохруҳ Гадоев, Нурилло Тўхтасинов, Жавоҳир Эсонқулов.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz