Қайднома

Қидирув

Англия Кубоги. «Ливерпуль» «Вульверхэмптон»га мағлубиятга учради ва мусобақани тарк этди

Англия Кубоги. «Ливерпуль» «Вульверхэмптон»га мағлубиятга учради ва мусобақани тарк этди

  29.01.2017 09:11
  0
  832
Англия Кубоги. «Ливерпуль» «Вульверхэмптон»га мағлубиятга учради ва мусобақани тарк этди

Англия Кубоги 4-босқичидан ўрин олган “Ливерпуль” ва “Вульверхэмптон” жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Унда мерсисайдликлар 1:2 ҳисобида ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди.

Учрашувнинг 1-дақиқасида Стирман ҳисобни очди. 41-дақиқага келиб Вайманн ҳисобни оширди ва жамоалар танаффусга “бўрилар”нинг 2:0 ҳисобидаги устунлиги билан чиқиб кетди.

Учрашув яунига етиб бораётганида, яъни, 86-дақиқаси Дивок Ориги бурчакдан узатилган тўпни рақиб дарвозасига киритди ва ҳисобни қисқартирди. Бироқ бу ўйиндаги сўнгги гол бўлди. Натижада Юрген Клопп шогирдлари яна бир мусобақадан чиқиб кетди.  

Англия Кубоги, 4-босқич

Ливерпуль – Вульверхэмптон 1:2

Голлар: 0:1 – 1 Стирман, 0:2 – 41 Вайманн, 1:2 – 86 Ориги.

Ливерпуль – Кариус, Гомес, Морено, Рэнделл (Коутиньо, 46), Клаван, Эджариа (Джан, 74), Лейва, Вейналдум, Фирмино (Старридж, 65), Вудберн, Ориги.

Вульверхэмптон – Бергойн, Хоз, Стирман, Доэрти, Элдер Кошта (Ронан, 67), Коуди, Эдвардс, Эванс, Сэвилл, Вайманн (Мэйсон, 77), Дико (Бедварссон, 71).

Огоҳлантиришлар: Стирман (29), Хоз (48), Вейналдум (51).

Манба: www.fut.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz