Қайднома

Қидирув

«Локомотив»нинг ОЧЛдаги рақиби мағлубиятга учради

«Локомотив»нинг ОЧЛдаги рақиби мағлубиятга учради

  29.01.2017 10:43
  0
  640

"Локомотив"нинг Осиё чемпионлар лигасидаги рақиби "Ал Аҳли" кеча ўз майдонида ютқазиб қўйди. БАА чемпионатининг навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида "Ал Айн"га қарши ўтказган "Ал Аҳли" 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувнинг биринчи таймида ҳисоб очилмади. Танаффусдан сўнг 51-дақиқада "Ал Айн" етакчиси Умар Абдулраҳмон ўйиндаги дастлабки тўпни киритди. 87-дақиқада мезбонлар вакили Сайид Жассим Солиҳ ҳисобни тенглаштирди. Лекин 90+1-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Кайо ғалаба тўпини киритиб, ўз жамоасига уч очкони тақдим этди.

Турнир жадвалида "Ал Аҳли" 16 ўйиндан сўнг 32 очко тўплаган ҳолда 4-ўринда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Аҳли" баҳси 27 февраль куни ТТЗдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.

Манба: www.lokomotiv.uz   



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz