Қайднома

Қидирув

Роналдиньо нега мураббий касбини танламайди?

Роналдиньо нега мураббий касбини танламайди?

  29.01.2017 15:37
  0
  588
Роналдиньо нега мураббий касбини танламайди?

Роналдиньо футболчилик фаолиятини якунлагандан сўнг мураббийлик касбини танламаслиги ҳақида фикр билдирди.

Машҳур футболчи мураббийлар каби ўйинни узоқ вақт четдан кузатиб туришга сабри етмаслиги ва бундай қобилияти йўқлигини айтиб ўтди.

 «90 дақиқа ўйинни кузатиб тура олмайман. Бу жуда ҳам қийин иш. Мен фақат ўйиннинг энг яхши вазиятлари ҳамда голларини томоша қилишим мумкин. Шу сабабдан мен ҳеч қачон мураббий бўла олмайман», – дейди Роналдиньо Goal сайтига.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ярим ҳимоячи бир оз вақт аввал фаолиятини қайта тиклаши мумкинлиги ҳақида маълум қилганди. Роналдиньо бундан аввал ПСЖ, «Барселона» ва «Милан» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz