Қайднома

Қидирув

Хитой жамоаси Рунини сотиб олади, «МЮ» ҳужумчини сотишдан бош тортмади

Хитой жамоаси Рунини сотиб олади, «МЮ» ҳужумчини сотишдан бош тортмади

  29.01.2017 16:25
  0
  959
 Хитой жамоаси Рунини сотиб олади, «МЮ» ҳужумчини сотишдан бош тортмади

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчи Уэйн Рунини Хитой чемпионати жамоаларидан бирига (номи ошкор этилмаган) сотишга тайёр. Mirror нашрининг хабарига кўра, «қизил иблислар» Руни учун бўлган 165 миллион евролик таклифни рад этолмаганлар.

Бундан ташқари, хитойликлар футболчининг ўзига 3 йиллик шартнома ва 3 йилга 165 миллионо евро таклиф этишган. Жамоанинг рекордчи ҳужумчисини Жозе Моуриньо ва клуб раҳбарлари тўлақонли қўллаб-қувватлашган.

Уэйн Руни трансфери амалга ошгудек бўлса, ҳужумчи жамоадоши Поль Погба трансферини ортда қолдириб дунёдаги энг қиммат трансферга айланади. Шунингдек, Руни янги жамоасида йилига 55 миллион евро маош олади ҳамда дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланиши мумкин. Трансфер февралда амалга ошиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда трансфер ойнаси баҳорда якунланади.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz