Қайднома

Қидирув

«Қиролллик клуби»да йирик ғалаба (+видео)

«Қиролллик клуби»да йирик ғалаба (+видео)

  30.01.2017 10:43
  0
  730
«Қиролллик клуби»да йирик ғалаба (+видео)

Испания чемпионати 20-туридан ўрин олган «Реал» Мадрид – «Реал Сосьедад» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда мадридликлар «Реал Сосьедад»ни йирик ҳисобда таслим этдилар.

Учрашувнинг 38-дақиқасида Матео Ковачич жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 51-дақиқада Криштиано Роналду Ковачичнинг тўп узатишидан сўнг ҳисобдаги фарқни оширди. 82-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Альваро Мората якуний ҳисобни ўрнатди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Реал» турнир жадвалидаги ҳолатини янада яхшилаб олди ҳамда «Севилья» ва «Барселона» тўрт очкога илгарилаб кетди.

Испания чемпионати. 20-тур

Реал Мадрид – Реал Сосьедад 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 38 Ковачич, 2:0 – 51 Роналду, 3:0 – 82 Мората.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Начо, Данило, Рамос, Ковачич (Иско, 77), Каземиро, Кроос, Васкес (Асенсио, 84), Роналду, Бензема (Мората, 66).

Реал Сосьедад – Рульи, Мартинес, Навас, Сальдуа, Сурутуса, Родригес, Каналес (Гранеро, 77), Ильярраменди, Ойарсабаль (Вела, 57), Хуанми, Виллиан Жозе (Прието, 57).

Огоҳлантириш: Мартинес (6), Кроос (39), Родригес (71), Васкес (77).

Четлатиш: Мартинес (74).

Учрашувдаги голлар ва ҳавфли вазиятларни кўриш учун бу ерга босинг

Шунингдек, "Реал" футболчилари хитойликларни 28-январь кунида бўлиб ўтган янги йил билан табриклади



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz